ДЕПУТАТ АМУДАРЁ ТУМАНИДА БЎЛИБ, МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси фракциясининг аъзоси Нодира Рашидова Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманига ташриф буюриб, жорий йилнинг 27 ноябрь санасида халқ билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали уларнинг муаммо ва таклифларини эшитиш, шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар билан танишиш мақсадида туман ҳокимлиги биносида маҳаллий Кенгаш вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашув жараёнида Нодира Рашидова мамлакатимизда, айниқса, Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, хусусан, қуйидаги йўналишларда олиб борилаётган кенг қамровли ишларга алоҳида тўхталди:
- Таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш.
- Йўл ва инфратузилмани ривожлантириш.
- Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш.
Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларнинг ҳамда Оролбўйи аҳолиси манфаатлари, турмуш фаровонлигини янада ошириш учун жорий этилган Давлат дастурларининг мазмун-моҳиятига эътибор қаратди.
Учрашув давомида Амударё тумани аҳолиси ҳаётига доир долзарб масалалар, хусусан:
- "Яшил иқтисодиёт" тамойилларини ҳаётга кенг жорий этиш.
- Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш чора-тадбирлари.
- Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга қаратилган лойиҳалар ҳамда келгусидаги режалар батафсил муҳокама қилинди.
- Шу билан бирга томонлар ўзаро фикр алмашиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Учрашувда таъкидланганидек, халқ билан учрашиш, фуқароларнинг ташвишларини тинглаш, муаммоларига биргаликда ечим топиш ва уларни қўллаб-қувватлаш орқали турмуш даражасини ошириш йўлида хизмат қилиш, халқ ишончини қозониш депутатларнинг зиммаларидаги масъулиятли бурчидир.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон социал-демократик партияси фракцияси аъзоси Нодира Рашидованинг Амударё туманига ташрифидан кўзланган мақсад ҳам ана шу бурч масъулиятини чуқур англаган ҳолда халқ билан ошкора ва самимий мулоқотда бўлиш, уларнинг муаммо ва ташвишларини тинглаб, зарур ёрдамлар тақдим этишга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Учрашув конструктив руҳда, ошкора мулоқот тарзида ўтди ва келгусида маҳаллий Кенгаш вакиллари билан ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶