12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Сиёсат 👁 891

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 15-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 15-сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 15-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия мажлисида депутатлар, туман ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши Раисининг ўринбосари – 3-Дўстлик сайлов округидан депутат Мадамин Казаков олиб борди. Сессия котиблигига “18-Заҳириддин Муҳаммад Бобур” сайлов округидан депутат Гулбаҳор Раимова сайланди.

Сессия мажлиси кун тартибидаги “Маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Амударё туманининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг маблағ ажратиш таклифи тўғрисида”ги ҳамда “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида”ги масалалар юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Йўлдашов ҳисоботларни ўқиб эшиттирди.

Ҳисоботларда келтирилишича, 2025 йил 9 ойи давомида Амударё тумани маҳаллий бюджетнинг даромадлар режаси жами 92 млрд 381,3 млн сўм қилиб белгиланган бўлиб, ушбу режа жами 96 млрд 637,8 млн сўмга яъни 4 млрд 256,3 млн сўмга, ёки 104,6 фоизга ортиғи билан бажарилган. Туман маҳаллий бюджетидан ҳисобот даври давомида жами 131 млрд 971,2 млн сўмлик маблағлар сарфланган.

Шунингдек, 2026 йил учун Амударё тумани маҳаллий бюджетнинг даромадлари 151 млрд 502,7 млн сўм, маҳаллий бюджети харажатлари эса 151 млрд 502,7 млн сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.

Шу билан бирга ҳисоботларда “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармасидан “Гурлан” шоҳкўчасини ижтимоий кўчага айлантириш мақсадида, яъни пиёдалар йўлакчасини таъмирлаш учун 1 млрд сўм ва ижтимоий ходимлар фаолияти учун зарур бўлган инвентарлар харид қилиш учун 490 млн сўм маблағ ажратиш таклифи илгари сурилди.

Шундан кейин Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Амударё туман бўлинмаси раҳбарининг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси юзасидан ҳисоботи тингланди.

Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими раҳбари Алишер Юлдашев ўз ҳисоботида келтирилишича, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими ва фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлигида "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида жами 120 мингдан ортиқ кўчат экилган. Уюшма томонидан "Қипчоқ ўрмон хўжалиги"дан шартнома асосида 86 млн сўм маблағ эвазига 15 минг кўчат сотиб олинган.

Фуқаролар йиғини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 119 млн сўмлик 24 та компьютер техникаси, 63 млн сўмлик 21 та принтер, 240 млн сўмлик 38 та кондиционер берилган. Барча маҳаллалар биноларининг кадастр ҳужжатлари ишланиб, бунинг учун 93 млн сўм сарфланган. Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи давомида маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 298 нафар фуқаролар учун жами 481 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган. Фуқаролар йиғинларига мебель жиҳозлари харид қилиш учун 111 млн сўм сарфланган.

Шунингдек, “Қангли” овул фуқаролар йиғини биносини 21 млн сўм маблағ эвазига жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган. 2025 йилда туманимиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича ҳар бир маҳаллани, ҳар бир кўчани "хавфсиз ҳудуд"га айлантириш мақсадида 14 маҳаллага 29 та кузатув камералари қўйилган. Мазкур тадбирга 334 млн сўм маблағ сарфланган.

Сессия мажлиси кун тартибидаги Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти бошқаруви органларининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг тумандаги ижроси ҳақида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, туман ҳокимининг матбуот котиби Чарос Арслонова ахборот берди.

Амударё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирга қадар туманда очиқлик сиёсатини амалда таъминлаш, жамоатчиликни ўз вақтида, ишончли ва ҳаққоний ахборот билан таъминлаш йўналишида тизимли ишлар амалга оширилган.

Ахборот хизмати томонидан фото, матнли ва видео контентларнинг доимий      равишда тайёрланиши натижасида туман ҳокимлигининг расмий ахборот манбаларига қизиқиш ортиб бормоқда. Расмий платформаларга кунлик, ҳафталик ва ойлик янгиликлар, ижтимоий, иқтисодий, инфратузилма ва ислоҳотларга оид видеороликлар, фоторепортажлар, аналитик маълумотлар мунтазам жойлаб борилади. Жорий йилнинг шу даврига қадар тасдиқланган медиа режа асосида 67 та медиа тадбирлар ўтказилган. Маҳаллий ва республика миқёсидаги оммавий ахборот воситалари билан мунтазам ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, республика оммавий ахборот воситаларида, сайтларда 60 мартадан ортиқ чиқишлар таъминланган. 150 тадан ортиқ видеороликлар тайёрланиб, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларга жойланган. Улар орасида қурилиш-ободонлаштириш жараёнлари, сайёр қабуллар, учрашувлар, жамоатчилик фикри, маҳаллалардаги ислоҳотлар, тадбирлар ёритилган. Президентнинг тегишли фармонлари талаблари асосида веб-сайтнинг очиқлик бўлимлари ҳар чоракда янгиланиб борилмоқда.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар ҳисобот ва ахборотлар атрофлича муҳокама қилиниб, фикр-мулоҳазалар билдирилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Шу билан Халқ депутатлари туман кенгашининг 15-сессияси ўз ишини якунлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026