12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:31
Жамият 👁 503

Ичимлик суви таъминоти соҳасида жамоатчилик ва давлат назорати кучайтирилмоқда

Ичимлик суви таъминоти соҳасида жамоатчилик ва давлат назорати кучайтирилмоқда

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув хизматларини сифатли ташкил этиш – аҳоли саломатлиги ва турмуш фаровонлигининг асосий омилидир. Ўзбекистон Республикасининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонуни бу борадаги ишларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга хизмат қилади. Мазкур қонун нафақат давлат органларига, балки фуқаролар, маҳаллалар ва жамоат ташкилотларига ҳам ушбу жараёнда фаол иштирок этиш ҳуқуқини берди.

Қонун ижросини таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида 2025 йил 14 январь куни Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Мазкур ҳужжат республика аҳолисини сифатли коммунал хизматлар билан қамраб олиш, соҳадаги ислоҳотлар ижросини таъминлашда ўзаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни кўзда тутади.

Ушбу ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг Ичимлик сувдан оқилона фойдаланиш ва сотишни мувофиқлаштириш ҳамда оқова сув хизматларидан фойдаланиш бўлими ходимлари томонидан кенг қамровли ўрганиш ва тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Инспекция ходимлари “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамияти Амударё тумани филиали масъул ходимлари билан ҳамкорликда туманнинг Чойкўл овули ва Гулзор маҳалласида мониторинг тадбирларини ўтказдилар. Ўрганишларнинг асосий мақсади – истеъмолчиларнинг сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этишини текшириш ва хизмат сифатини баҳолашдан иборат.

Ўрганиш жараёнида мазкур маҳаллалар аҳолиси томонидан сув таъминоти юзасидан жиддий эътирозлар келиб тушмади. Хусусан, авария ҳолатларининг ўз вақтида бартараф этилаётгани, ичимлик сувининг белгиланган босимда ва вақтида берилиши, шунингдек, сув сифатининг стандарт талабларига жавоб бериши бўйича ижобий фикрлар билдирилди.

Шу билан бирга, маҳаллаларда назорат тадбирлари давомида аҳоли ўртасида сувдан оқилона ва тежамкор фойдаланиш маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Истеъмолчиларга сув таъминоти корхонаси билан тузилган шартнома шартларига қатъий амал қилиш, тўлов интизоми ва сувни исроф қилмаслик юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Айтиш жоизки, Инспекция томонидан 2025 йилнинг ўтган 10 ойи давомида амалга оширилган ишлар таҳлили соҳада тартиб-интизомни кучайтириш бўйича тизимли чоралар кўрилаётганидан далолат беради. Жумладан, Инспекция ва Маҳаллалар уюшмаси ўртасидаги меморандумга асосан, январь-октябрь ойларида республика бўйлаб 204 та овул ва маҳаллаларда ўрганишлар ўтказилган.

Аҳоли саломатлигини асраш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан ҳамкорликда ичимлик сувидан жами 1911 та намуна олиниб, лаборатория текширувлари натижасида 37 та ҳолатда сув сифатининг миллий стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган ва тегишли чоралар кўрилган.

Республика ҳудудидаги 280 та бюджет ташкилотида ичимлик сувидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши ўрганилганида, 40 та ҳолатда камчиликлар аниқланиб, раҳбарларга кўрсатмалар берилган. Қоидабузарликка йўл қўйган 9 нафар масъул ходимга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан жами 9,3 миллион сўмлик жарималар солинган.

Маҳаллаларда ўтказилган тадбирлар давомида 325 нафар истеъмолчи билан қонуний шартномалар расмийлаштирилишига эришилиб, 1309 нафар аҳоли қонуний сув истеъмолчиси мақомига эга бўлган. Ер ости сув захираларини муҳофаза қилиш мақсадида 239 та қудуқнинг санитария муҳофаза зоналари ҳолати текширилиб, аниқланган 24 та камчилик юзасидан кўрсатмалар берилган ҳамда 3 нафар фуқарога жами 3,3 миллион сўм миқдорида маъмурий жарималар расмийлаштирилган.

Бу каби кенг қамровли назорат ва тарғибот тадбирлари нафақат соҳада қонун устуворлигини таъминлашга, балки энг муҳими – аҳолига етказиб берилаётган ичимлик сувининг сифати ва хавфсизлигини кафолатлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026