16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:17
Қишлоқ хўжалиги 👁 356

Ёшлар учун ажратилган ер – фаровон ҳаёт сари мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтамоқда

Ёшлар учун ажратилган ер – фаровон ҳаёт сари мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтамоқда

Бугун мамлакатимизда ёшлар келажаги учун, уларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши ва оиласига муносиб даромад топиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ҳаётга изчил татбиқ этилиб, ўзининг юксак самарасини бермоқда.

Амударё туманининг Холимбег овулида мазкур қарор доирасида 23 нафар ёшларнинг ҳар бирига 25 сотихдан, жами 8,5 гектар ер майдони ажратилган. Бугун ушбу ёшлар нафақат ўзлари, балки ота-онаси, ака-укалари ва оила аъзолари билан биргаликда далада меҳнат қилиб, бир нечта оиланинг бандлигини таъминлашга эришмоқда. Уларнинг меҳнати натижасида оилалар даромад топиб, фаровон турмуш сари дадил одимламоқда.

Ажратилган унумдор ер майдонларида картошка, карам, помидор, бодринг, сабзи каби турли сабзавот экинлари етиштирилиб, бу маҳсулотлар нафақат оилаларнинг даромад манбаига, балки маҳаллий бозорни тўлдиришга ҳам муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ёшларга ер ажратиш орқали бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш мақсадида маҳаллалардаги ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилиб, туман захирасидаги 400 гектар ер майдонлари 1104 нафар ёшларга ажратиб берилган эди.

Бугунги кунда бу ерларнинг 100 фоизи ўзлаштирилиб, турли экинлар экилди. Хусусан, 20,6 гектар ер майдонига картошка, 93,6 гектар ер майдонига полиз экинлари, 105 гектар ер майдонига донли экинлар, салкам 50 гектар майдонга сабзавот экинлари, 128 гектар майдонга эса бошқа экинлар экилиб, юқори ҳосил ва мўмай даромад олинмоқда. Бу нафақат ёшларга барқарор даромад манбаи бўлиб хизмат қилмоқда, балки туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни тоза ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдиришга ҳам катта ёрдам бермоқда.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шуки, 2025 йилда ғалладан бўшаган ер майдонларидан 807 нафар ёшларга жами 121 гектар ер майдонлари мавсумий ижара асосида ажратиб берилди. Бу эса ёшларнинг мавсумий бандлигини таъминлаш, уларни қишлоқ хўжалигига кенг жалб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ёшларга ер ажратиш — уларнинг бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш, маҳаллаларда ижтимоий муҳитни яхшилаш ва энг асосийси, янги ер майдонларини ўзлаштириш орқали қишлоқ хўжалигида самарадорликни оширишнинг муҳим омилидир.

Амударё туманида амалга оширилаётган бу каби амалий ишлар, бу ишларда ёшларнинг фаол иштироки ва ота-оналари билан бирга меҳнат қилиши – давлатимиз раҳбари белгилаб берган эзгу мақсадлар ҳаётга изчил татбиқ этилаётганидан далолатдир.

Бугун кўплаб ёшлар далада меҳнат қилмоқда, оиласига даромад олиб келмоқда, юртимиз равнақига ҳисса қўшмоқда. Шубҳасиз, ёшларимизнинг бу каби фидокорона меҳнати эртанги кунимизни янада фаровон этиб, мамлакатимиз тараққиётида муҳим ўрин эгаллайди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026