16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:03
Фан ва таълим 👁 480

"ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЯНГИ БОҒЧА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

"ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЯНГИ БОҒЧА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқлардаги аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш орқали аҳолига қулай турмуш шароитини яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада 2021 йил 18 сентябрь санасида “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилиниб, “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси амалиётга жорий этилган эди. Унга кўра, мазкур лойиҳани Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятларида жами 20 та тумандаги 170 та маҳаллаларда амалга ошириш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

Амударё туманида ҳам Президент қарори ижросини таъминлаш, лойиҳа доирасидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли олиб бориш ва объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айни пайтда ҳудудларда “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида янгидан бунёд этилган ва реконструкция қилинган бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. Лойиҳа асосида қисқа муддат ичида Манғит шаҳрининг Олмазор маҳалласи ҳудудида ҳам 120 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Муассасанинг очилиш маросимида Амударё туман ҳокимининг ўринбосари Нодирбек Камолов иштирок этиб, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар хусусида батафсил сўз юритди ва Олмазор маҳалласи аҳолисини, айниқса, ёш ота-оналарни фарзандлари таълим-тарбияси учун яратилаётган шарт-шароитлар, барча қулайликларга эга муассаса биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан табриклади.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Олмазор маҳалласи фаоллари ва ота-оналар давлатимизнинг ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги ғамхўрликлари учун миннатдорлик билдиришди ҳамда мазкур муассаса биносини бунёд этган “Замин қурилиш-транс сервис” масъулияти чекланган жамияти қурувчи-бунёдкорларига чин дилдан раҳматлар айтишди.

Шундан сўнг, қурувчи ташкилот масъуллари томонидан муассаса биносининг рамзий калити муассаса раҳбариятига топширилди ва маҳалла фаоллари ҳамда ота-оналар бино ичкарисига кириб, болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар, боғча ҳовлисида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари, болалар ўйин майдончаларининг жиҳозланиши билан танишдилар.

Замон талаблари даражасида жиҳозланган муассаса биносининг кўркам меъморий қиёфаси барчага манзур бўлди ва шу куннинг ўзида муассасага илк тарбияланувчилар қабул қилиниб, ўз фаолиятини бошлади.

“Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш орқали ҳудудларни комплекс ривожлантириш, уларда йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва аҳоли турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида қилинаётган барча эзгу ишлар халқимизнинг келажакка ва давлатга ишончини янада мустаҳкамламоқда.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026