12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:01
Қишлоқ хўжалиги 👁 385

Самарали ҳосил – илғор технологиялар билан бирга

Самарали ҳосил – илғор технологиялар билан бирга

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Амударё туманида пахтачиликда замонавий техника ва технологиялардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳодилдорлик ва иш унумдорлигидаги аҳамиятига бағишланган кўргазмали амалий семинар бўлиб ўтди. Янги авлод пахта териш машиналарини бошқариш бўйича ўтказилган амалий кўргазмали семинар нафақат техника янгиликларини намойиш қилди, балки ҳудуд пахтачилигини самарадорлик ва сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишда муҳим тажриба майдони бўлиб хизмат қилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов, республикадаги барча туманлар ҳокимлари, қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари масъул раҳбарлари, фермерлар ҳамда пахта териш машиналари операторлари ва механизаторлар иштирок этди.

Семинар дастлаб Тўлқин овули ҳудудидаги “Хидиров Самад” фермер хўжалиги пахта майдонида ўтказилди. Барча семинар иштирокчилари янги пахта териш мавсумини беталафот, уюшқоқлик билан ўтказиш, ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиб териб олиш ҳамда юқори хирмон яратишни тилаб дуога қўл очдилар.

Бу ерда Туркия Республикасининг “Cansa tarim makinalari” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 2 та пахта териш машиналари иш жараёнида синовдан ўтказилди. Машинанинг майдондаги ҳаракати, толани ажратиш ва тозалаш босқичлари, ишлаб чиқариш суръати ва бошқарув элементлари операторларга амалий мисоллар билан намойиш этилди. Иштирокчилар машинанинг қулай бошқарув панели, кам ёқилғи сарфи ва меҳнатни енгиллаштиришдаги афзалликларини кузатиб, аграр технологиялар қандай қилиб ҳосилдорликни оширишга хизмат қилиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Мулоқотлар давомида операторлар ўзларининг амалий тажрибаларини баҳам кўрди, фермерлар эса техниканинг реал шароитдаги ишлашини эътибор билан кузатиб, келгусида қандай усуллар орқали самарадорликни ошириш мумкинлиги ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.

Семинар иштирокчиларининг кейинги манзили Чойкўл овули ҳудудидаги “Чойкўл Дўстлик” фермер хўжалигининг пахта экин майдони бўлди. Бу ерда Хитойнинг “Fm Word” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган пахта териш машинаси таништирилди. Майдон бўйлаб ҳаракатланаётган техника қолдиқ толаларни самарали ажратиши, майдондаги қўшимча ишларни тез амалга ошириши ва операторлар учун қулай эканлиги билан эътирофга сазовор бўлди. Ҳар икки майдондаги техникалар намойиши шуни кўрсатдики, замонавий машиналар пахта йиғим-теримини нафақат тезлаштиради, балки сифатни сақлаган ҳолда маҳсулотни минимал йўқотиш билан териб олишда ҳам муҳим рол ўйнайди.

Семинар мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов бошчилигида пахта машина ишлаб чиқарувчи компанияларнинг Ўзбекистондаги вакиллари, туманлар ҳокимлари ва фермерлар иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Мажлис давомида пахта йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, техникалардан самарали фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш орқали узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Шунингдек, йиғилиш қатнашчилари ишлаб чиқарувчиларга техник хизмат, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва операторларни ўқитиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларни берди ва батафсил жавоблар олди.

Амударё туманидаги ушбу амалий кўргазма — пахтачиликда технологик янгиланишнинг амалий намойиши, билим, тажриба алмашиш ва келажакни режалаштириш учун муҳим восита бўлди. Энди асосий вазифа — олинган билимларни амалиётга тезда татбиқ этиш, техника ва инсон ресурсларини мувофиқлаштириш ҳамда мавсумни самарали ўтказишдир.

Чарос Арсонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026