12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:16
Қишлоқ хўжалиги 👁 468

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига пресс-тур ташкил қилинди

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига пресс-тур ташкил қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Чимбой туманида жойлашган Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига пресс-тур ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – журналистларни Оролбўйи минтақаси қишлоқ хўжалиги ривожининг илмий асосларини яратаётган маскан фаолияти, эришаётган ютуқлари ва истиқболдаги режалари билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

1958 йилда ташкил этилган ушбу илмий маскан нафақат Қорақалпоғистон, балки бутун мамлакатимиз аграр соҳаси учун муҳим аҳамиятга эга. Институт олимлари мураккаб тупроқ-иқлим шароитида қишлоқ хўжалик экинларининг янги навларини яратиш, уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ресурстежамкор агротехнологияларни ишлаб чиқишдек масъулиятли вазифани шараф билан адо этиб келмоқда. Институт тасарруфидаги 1022 гектардан ортиқ ер майдони, жумладан, қарийб 600 гектар суғориладиган майдонлар илмий изланишлар ва янги навларни синовдан ўтказиш учун хизмат қилмоқда.

Пресс-тур давомида журналистлар институтнинг илмий лабораториялари, тажриба далаларида бўлиб, бу ерда олимлар учун яратилган шароитлар, янги навларни синаш жараёнлари ва эришилган ютуқлар билан бевосита танишдилар. Институт раҳбарияти ва етакчи олимлари ОАВ вакилларига пахта, ғалла, мойли ва ем-хашак экинлари бўйича олиб борилаётган селекция ишлари, уларнинг натижалари ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Қишлоқ хўжалигининг ривожида илмий-тадқиқот муассасаларининг, олимлар ва ихтирочиларнинг ўрни беқиёсдир. Айнан уларнинг машаққатли меҳнати туфайли маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мос, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, серҳосил навлар яратилади. Бу эса ўз навбатида, фермер ва деҳқонларнинг меҳнатини енгиллаштириб, даромадини оширишга, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ана шундай муҳим вазифани муваффақиятли амалга ошириб келаётган етакчи илмий марказлардан биридир.

Институтнинг илмий салоҳияти унинг энг катта бойлигидир. Бугунги кунда бу ерда 51 нафар ходим фаолият юритса, шундан 19 нафари илмий ходимлардир. Улар орасида 2 нафар фан доктори ва 7 нафар фан номзодининг борлиги илмий салоҳиятнинг 57,8 фоизга тенг эканлигидан далолат беради. Тажрибали ва ёш авлод олимларининг ҳамкорликдаги фаолияти институтнинг илмий ютуқлари гарови бўлмоқда.

Сўнгги йилларда институт олимлари томонидан яратилган ғўзанинг “Чимбой-5018” ва “КК-3535”, буғдойнинг “Шымбай” ва “Арал” каби серҳосил навлари Давлат реестрига киритилиб, ишлаб чиқаришга муваффақиятли жорий этилмоқда.

Институтда яратилган илмий натижалар нафақат селекция йўналишида, балки ем-хашак экинлари бўйича ҳам амалий самара бермоқда. Жумладан, беданинг бир неча навлари давлат реестрига киритилиб, Қорақалпоғистон, Хоразм ва Бухоро вилоятларида экиш учун тавсия этилди. Шунингдек, судан ўти ва Африка тариғининг янги навлари яратилиб, синовдан ўтказилмоқда. Бундан ташқари, институтда ғўза, буғдой, арпа, жўхори каби экинларнинг бирламчи уруғчилиги йўлга қўйилган.

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига уюштирилган пресс-тур жуда самарали ва мазмунли ўтди. Журналистлар Оролбўйи олимларининг машаққатли, аммо шарафли меҳнати, уларнинг мамлакат қишлоқ хўжалиги ривожига қўшаётган улкан ҳиссасига яна бир бор гувоҳ бўлдилар. Бу каби тадбирлар илм-фан ютуқларини кенг оммалаштириш, илмий ходимлар меҳнатини рағбатлантириш ва ёшларни илм-фанга жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026