21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 23:23
Жамият 👁 331

"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази: маҳаллаларда меҳр-мурувват ва эътибор манбаи

"Инсон" ижтимоий хизматлар маркази: маҳаллаларда меҳр-мурувват ва эътибор манбаи

Бугунги кунда Ўзбекистонда ижтимоий давлат тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари – “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари айнан шу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Амударё туманининг Олмазор маҳалласида фаолият юритаётган ижтимоий ходим Шарофат Қурбониязованинг фаолияти мисолида ҳам бу тизимнинг самарадорлигини яққол кўриш мумкин.

Ҳар бир оила эътиборда

2024 йилнинг сентябрь ойидан мазкур лавозимда иш бошлаган Шарофат Қурбониязова қисқа вақт ичида кенг қамровли ишларни амалга оширди. Маҳалладаги 656 та хонадон ва 1 минг 25 та оила, умумий 3 минг 242 нафар аҳолининг ижтимоий аҳволи чуқур ўрганилди. Натижада, 140 нафар ногиронлиги бор шахслар, 68 та кам таъминланган оилалар, 37 та камбағал оилалар, 9 нафар васийликка олинган болалар ҳамда 3 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар аниқланиб, улар билан алоҳида иш олиб бориш тартиби йўлга қўйилди.

Ижтимоий ходим маҳалла раиси билан ҳамкорликда эҳтиёжманд фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатишни ҳам тизимли равишда йўлга қўйди. Мисол учун, 19 нафар ногиронлиги бор шахсга турли хил мосламалар – ногиронлик аравачаси, ҳасса, қўлтиқ таёқ ва эшитиш мосламалари берилди. Шунингдек, 3 нафар биринчи гуруҳ ногиронлиги бор шахсларга уларнинг фарзандлари қаровчи этиб бириктирилди ва уларга иш стажи ҳисобланмоқда. Бу чора нафақат моддий, балки маънавий кўмак беришнинг ҳам ёрқин намунасидир.

Ҳам моддий, ҳам руҳий ёрдам

Олмазор маҳалласида ҳозирда 66 та оилага болалар нафақаси, 2 та оилага эса моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, 4 нафар фуқарога ногиронлик гуруҳи тайинланишига эришилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги қарорига асосан, 80 та эҳтиёжманд оила учун электр энергияси ва табиий газ истеъмолидаги қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида рўйхат шакллантирилиб, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига тақдим этилди.

Ижтимоий ходимнинг фаолияти фақатгина моддий ёрдам билан чекланиб қолмайди. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 6 нафар аёлга маҳалла фаоллари ва марказ психологлари ёрдамида руҳий маслаҳатлар ҳам бериб борилмоқда. Маҳаллада яшовчи Гулбахор Матиякубова, Янгибой Собиров ва Соҳида Кўкланова каби яна кўплаб биринчи гуруҳ ногиронларининг хонадонларига ижтимоий ходим тез-тез ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олади. Бундай эътибор аҳолининг давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга, ижтимоий ҳимоянинг манзилли бўлишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Маҳалла даражасида комплекс хизматлар кўрсатиш орқали ҳар бир эҳтиёжманд фуқарога индивидуал  ёндашув қўлланилмоқда. Бу фақат моддий ёрдам эмас, балки инсонларнинг ижтимоий интеграциясини таъминлаш, уларнинг ўз кучига бўлган ишончини қайтариш ва мустақил ҳаёт кечиришга тайёрлашни ўз ичига оладиган яхлит тизимдир.

Хулоса қилиб айтганда, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари маҳалладаги ҳар бир фуқаронинг муаммосига эътибор қаратиб, уларни ҳал этишга амалий ёрдам бермоқдалар. Бу эса мамлакатимизда ижтимоий ҳимоя тизими ҳақиқатдан ҳам янги сифат босқичига кўтарилганидан далолат беради.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026