14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:25
Иқтисодиёт 👁 990

Қурилишлар Прокуратура назоратида

 Қурилишлар Прокуратура назоратида

Сўнгги йилларда Президентимизнинг алоҳида эътибор ва ташаббуслари билан мамлакатимиз таълим-тарбия тизимида жиддий ислоҳотлар амалга оширилиб, ўсиб келаётган ёш авлоднинг мукаммал билим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Энг олис ҳудудлардаги умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларининг ҳам эскирган биноларини таъмирлаш, реконструкция қилиш, замонавий таълим стандартларига жавоб бермайдиган муассасаларни янгидан бунёд этиш борасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Айниқса, мамлакатимиз Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги “2025-2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли мамлакатимизда, шу жумладан Амударё туманида ҳам таъмирталаб ҳолатга келиб қолган таълим-тарбия муассасалари жорий таъмирланиб, реконструкция қилинмоқда. Йиллар давомида таълим-тарбия ишларини олиб боришда ўқитувчилар учун ноқулайлик туғдираётган, мослаштирилган биноларда фаолият олиб бораётган таълим муассасалари учун янги бинолар қуриб берилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Президент қарори билан “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ҳудудларда, шунингдек, маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш даражасини ошириш ҳамда қурилиш соҳасидаги тадбиркорлар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш, атроф-муҳитни асраш, “Яшил иқтисодиёт” йўналишларидаги бунёдкорлик ишларига 2025 йил давомида 2,4 триллион сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, объектларни лойиҳалаштириш ва қуришда атроф-муҳитга таъсирни камайтириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, 2025 йилдан бошлаб ҳар йили умумтаълим мактабларининг санитария-гигиеник инфратузилмасини яхшилаш учун камида 100 млрд сўм маблағ ажратиб бориш белгиланган эди.

Айни пайтда ушбу қарор асосида Амударё туманида 8 та ижтимоий соҳа объектларида кенг кўламли қурилиш, жорий таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Мазкур қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишларининг сифатли бажарилиши ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилиши юзасидан прокурор назорати ўрнатилиб, ҳафталик, ойлик ва йил чораклиги бўйича белгиланган режаларнинг сифатли бажарилиши қатъий мониторинг қилиб борилмоқда.

Яқинда Амударё туман прокурори Баҳром Машарипов раҳбарлигида ушбу 8 та ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Дастлабки кузатишлар туманнинг Чойкўл овулидаги 59-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишишдан бошланди. Мазкур мактаб биносининг реконструкция ишларини “Амударё хизмат кўрсатиш маркази” масъулияти чекланган жамият қурувчилари амалга оширишмоқда. Туман прокурори реконструкция ишлари билан танишиш асносида қурилишнинг лойиҳада белгиланган талаблар даражасида бажарилаётгани билан яқиндан танишди.

Шу билан бирга, мактаб ҳудуди ва бинонинг санитария-гигиеник инфратузилмасини сифатли амалга ошириш зарурлигини, барча қурилиш ва реконструкция ишларини муваффақиятли якунлаш, янги ўқиш йилига мактаб биносини фойдаланишга топшириш юзасидан зарур тавсиялар берди.

Шу куни туман прокурори Баҳром Машарипов Бўзёп овулидаги 68-сонли умумтаълим мактабида “Қизкеткен махсус қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан олиб борилаётган реконструкция ишлари билан ҳам яқиндан танишди. Бино эшик ва деразаларининг зич ёпилиши, инфратузилма иншоотларининг сифатли ўрнатилиши, бино ҳудудидаги ободонлаштириш ишларининг лойиҳа ҳужжатларига қай даражада мослиги мониторинг қилинди.

Ўрганишлар жараёнида тумани прокурори бунёдкорлик ишлари икки сменада олиб борилаётган мазкур объектларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва янги ўқув йилида юз фоиз тайёр ҳолда, энг муҳими, сифатли фойдаланишга топшириш бўйича масъулларга зарур тавсиялар берди.

Шунингдек, туман прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифаларнинг амалий ижроси Амударё туманида қай даражада таъминланаётгани бўйича ҳам жойига чиққан ҳолда ўрганишлар олиб борилди.

Масъуллар айни пайтда мазкур Фармон асосида Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивидаги кўп хонадонли уй-жойларнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари, ижтимоий-маиший инфратузилмаси, қурилиш ишларининг экологик, санитария-гигиеник талабларга мувофиқлиги билан яқиндан танишди.

“Янги Ўзбекистон” массивида ҳар бири 30 та хонадонга мўлжалланган ва 5 қаватли бўлган 8 та кўп хонадонли турар жой бинолари қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ўрганишлар жараёнида Баҳром Машарипов мазкур уй-жойларни барпо этаётган қурилиш ташкилотларининг қурувчи-муҳандислари, пудратчилар билан учрашиб, турар жойларнинг белгиланган лойиҳа талабларига тўлиқ жавоб берадиган даражада сифатли қурилиши, ўз вақтида фойдаланишга топширилиши юзасидан маслаҳат ва кўрсатмалар берди. Айниқса, аҳолининг маҳаллий турмуш тарзидан келиб чиқиб, уйларнинг ички ва ташқи инфратузилмасига, ободонлаштириш ишларига ҳамда массив ҳудудида жойлаштириладиган болалар ўйин майдончаларида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда иш олиб бориш зарурлигини алоҳида таъкидланди.

Туман ҳудудида олиб борилаётган ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишларини белгиланган лойиҳа талаблари даражасида амалга ошириш юзасидан назорат тадбирлари давом этмоқда.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019