12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:39
Жамият 👁 290

Амударё туманида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

Амударё туманида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

Бугунги кунда коррупция нафақат бир тизимнинг, балки бутун жамиятнинг энг асосий муаммоларидан бирига айланган. У жамият тараққиётини секинлаштиради, инсонлар орасидаги ишончни емиради, давлат ва фуқаролар ўртасида масофа пайдо қилади. Айнан шунинг учун ҳам мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлантирилган.

Шу мақсадда Амударё туманида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Яқинда туман ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги йиғилиш ҳам айнан шу долзарб масалага бағишланди. Мазкур йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Батир Матмуратов ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлим бошлиғи Рашид Садиков иштирок этди ва мавзу юзасидан атрофлича маъруза қилди. Йиғилишга туман Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти масъуллари, ҳоким ўринбосарлари, депутатлар, маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари жалб этилди.

Батир Матмуратов ўз чиқишида коррупцияга қарши курашиш борасида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган стратегик вазифаларга алоҳида эътибор қаратди. У коррупция – жамият ривожига қарши қаратилган яширин тўсиқ эканини, унга қарши фақат қоғоздаги чора-тадбирлар билан эмас, балки амалий ишлар, очиқлик ва ҳалоллик орқали курашиш зарурлигини таъкидлади.

Қайд қилинганидек, коррупциянинг илдизи кўп ҳолларда оддий бефарқликдан, лоқайдликдан бошланади. Ҳар бир ходим ўз виждони олдида масъулиятни ҳис қилмаса, ҳеч қандай қонун уни ҳалол бўлишга мажбур қила олмайди.

Тадбир давомида йиғилиш иштирокчиларига коррупцияга қарши курашишга оид махсус видеоролик намойиш этилди. Унда коррупциянинг давлатга, иқтисодиётга, энг муҳими оддий инсонлар ҳаётига қандай таъсир ўтказиши аниқ мисоллар билан ёритилди.

Видеоролик намойишидан кейин очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда мутасаддилар ва ташкилот раҳбарлари ўз фикрларини билдирдилар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари хусусида баҳс-мунозара юритилди. Йиғилиш иштирокчилари коррупцияга қарши курашиш борасида ҳар бир ходимнинг шахсий масъулияти муҳим ўрин тутишини яна бир бор англаб етдилар.

Батир Матмуратов Амударё туманидаги коррупцияга қарши курашиш ҳолатини нафақат йиғилиш доирасида, балки жойларга чиққан ҳолда ҳам ўрганди. Хусусан, у 36-сонли умумтаълим мактаби, Бойовул маҳалласи ва Туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, бу ерда давлат хизматларининг шаффофлиги, мурожаатлар билан ишлаш тартиби, ички назорат тизимининг самарадорлиги каби жиҳатларни ўрганди.

Ташриф давомида тиббиёт муассасасида аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати, навбатларни самарали бошқариш, дорихона ва лаборатория тизимининг очиқлиги, тиббий ходимларнинг ҳалоллик меъёрларига амал қилиши алоҳида таҳлил қилинди. Жойлардаги мулоқотлар давомида аниқланган муаммолар юзасидан мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар, тавсиялар ва таклифлар берилди.

Бугун ҳар бир мутасаддининг олдида турган энг катта вазифа ҳалоллик тамойилларини шунчаки тарғиб қилиш эмас, балки амалда унга риоя этиш, ҳалол меҳнат қилиш ва эл ишончини оқлашдир. Амударё туманида ўтказилган ушбу йиғилиш ва жойлардаги ўрганишлар айнан шу ёндашувни амалда таъминлашга хизмат қилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026