12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:49
Фан ва таълим 👁 343

26-СОНЛИ МАКТАБДА "ДОЛЗАРБ 90 КУН" ЛОЙИҲАСИ МУВАФФАҚИЯТЛИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

26-СОНЛИ МАКТАБДА "ДОЛЗАРБ 90 КУН" ЛОЙИҲАСИ МУВАФФАҚИЯТЛИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Таълим ва тарбия ишларида қачон муваффақиятга эришилади? Албатта, миллий-маънавий қадриятлар билан таълим-тарбиявий ишларнинг ўзаро уйғунлигида! Бола онгига назарий, илмий тафаккурни қанчалик зўр бериб сингдиришга ҳаракат қилманг, унда маънавий руҳ бўлмаса, боланинг ўзини англаш қобилияти сустлигича қолаверади. Шу боис, мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини ҳаётга кенг жорий этишда маънавият билан маърифат – таълимнинг узвийлигига алоҳида эътибор қаратилади.

Ўсиб келаётган ёш авлоднинг миллий ўзликни англаш, уларни ўз қизиқишлари ва қобилиятлари доирасида ривожлантириш, бобомерос қадриятларга ҳурмат ва эҳтиром, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги чора-тадбирлар, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилувчи саъй-ҳаракатларнинг барчаси ана шу мезонлар асосида амалга оширилади. Айниқса, бу каби ишлар умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ёзги таътил мавсумини мазмунли ўтказишга қаратилган режавий тадбирларда яққол намоён бўлади.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳам 2024-2025 ўқув йилининг ёзги таътил дамларини бири-биридан қизиқарли кўнгилочар тадбирлар, турли спорт мусобақалари, кекса авлод вакиллари билан учрашувлар ва давра суҳбатларида иштирок этиш, таътил вақтида ташкиллаштирилган тўгараклар машғулотларида қатнашиш орқали ёқимли ва кўнгилли тарзда ўтказишмоқда.

Президентимиз ташаббуслари билан ёшлар ҳаётига кенг жорий этилаётган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги тадбирларда ўқувчи-ёшлар нафақат интилиш ва қизиқишлари, балки иқтидор ва қобилиятларини, шу билан бирга миллий-маънавий қадриятларимизга бўлган чексиз ҳурмат-эътиборларини амалда намоён этишмоқда.

Жорий йилнинг 5 июнь санасида Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 26-сонли умумтаълим мактабида “Биз келажак бунёдкорларимиз!” шиори остида бўлиб ўтган маънавий-маърифий, адабий-мусиқий тадбир ўзининг тарбиявий ва таълимий ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни юксак маънавият сари ундовчи даъваткор руҳда ташкиллаштирилгани билан иштирокчиларга ёрқин таассуротлар бағишлади.

Тадбир аввалида мазкур таълим муассасасида ташкил қилинган инглиз тили ва математика тўгараклари аъзоларининг 2024-2025 ўқув йили давомида эришган ютуқлари, шунингдек, мазкур тўгаракларда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида ёзги таътил пайтида амалга оширилиши режалаштирилган таълимий дастурлар ҳамда янгиликлар намойиш этилди.

Шунингдек, шахмат-шашка тўгараклари фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи лавҳалар, мактаб ҳаваскор театр жамоаси томонидан тайёрланган қўғирчоқ театри спектакллари тадбир иштирокчиларининг самимий олқишлари билан кутиб олинди. Айниқса, мактабнинг масъул ўқитувчилари томонидан замонавий касб-ҳунарлар хусусида тақдим этилган маълумотлар ўқувчи-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Бундан ташқари, ёзги таътил даврида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган ва уларнинг интилиш ва қобилиятларини юзага чиқаришларини таъминлашга хизмат қилувчи интерактив тренинглар ҳам ташкил этилмоқда. Мактабнинг юқори синф ўқувчиларидан иборат “Пазанда қизлар” тўгараги аъзолари карвинг усулида турли хил мева ва сабзавотлардан витаминга бой салатлар, ассортилар тайёрлашди.

“Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан таълим муассасасида ташкил қилинган бичиш-тикиш, тўқиш тўгараклари аъзоларининг амалий ишлари ҳам кўргазма сифатида намойиш этилди. Мазкур кўргазма мактаб ўқувчиларининг ўз келажагига бефарқ бўлмаган масъулиятли, билимдон, интилувчан ёшлар сифатида вояга етаётганининг амалий ифодаси бўлди.

Мактабда бўлиб ўтган “Долзарб 90 кун” доирасидаги тадбир тўрт авлод вакилларини ягона бир мақсад – ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашдек эзгу мақсад йўлида бир даврага жамлагани билан жуда катта маънавий-маърифий ва тарбиявий аҳамият касб этди.

“Биз келажак бунёдкорларимиз!” шиори остида ўтган тадбир 26-сонли мактабни 1985 йилда тамомлаган собиқ ўқувчилар, уларга таълим-тарбия берган катта авлод вакиллари – фахрий ўқитувчилар, мактабни жорий ўқув йилида тамомлаётган битирувчилар ҳамда муассасада таҳсилни давом эттираётган ва ёзги таътилда мароқли дам олаётган ўқувчи-ёшларнинг самимий, дилдан мулоқотлари билан иштирокчиларга янада жўшқин ва кўтаринки кайфият улашди.

Тадбирда иштирок этган “Нуроний” жамғармаси Амударё туман бўлинмаси жамоатчилик Кенгаши раиси Бекман Алламберганов, туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Ислом Маткаримов ҳамда Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими Зафар Абдуллаевлар 26-сонли мактаб педагогика жамоаси билан ота-оналарнинг ўзаро ҳамкорлиги ўқувчи-ёшларнинг интилишларида, амалга оширилаётган ижобий ишларда ўз аксини топаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Тадбир мактабда ташкил қилинган бадиий ҳаваскорлар жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди ва санъатга ошно ўқувчи-ёшлар ижросидаги она Ватан, дўстлик ва тинчликни, эзгуликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, дилбар рақслар барчага қувонч, хуш кайфият улашди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026