12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:03
Фан ва таълим 👁 356

65-сонли мактабда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида “Ёшлар – келажагимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди

65-сонли мактабда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида “Ёшлар – келажагимиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар таълим-тарбияси, ёзги таътилни мазмунли ташкил этиш, уларни оромгоҳлар, фан тўгараклари, интеллектуал ўйинлар ва санъат кечаларига жалб қилиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси амалга оширилиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ва ижодий лойиҳалар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири яқинда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 65-сонли умумтаълим мактабида “Ёшлар – келажагимиз” шиори остида ўтказилди.

Тадбирда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомурадов, бўлим мутасаддилари, мактаб директори Шаҳноза Хўжамуратова, мактабнинг педагогика жамоаси, ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директори Шаҳноза Хўжамуратова очиб, ёшларни маънан қўллаб-қувватлаш ва уларнинг истеъдодини ривожлантириш мақсадида мактабда олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси ёшларнинг билим ва қобилиятларини янада ошириш, шахсий ва ижтимоий ривожланишини таъминлашга қаратилган. Мактабда ҳам ушбу вазифаларни самарали бажариш, ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилган ва бу йўналишда изчил ишлар олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу давр мобайнида ўқувчилар ўз иқтидорларини намоён этиб, янги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқдалар. Мактаб жамоаси ва ўқитувчилар мазкур лойиҳа доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар.

Тадбирнинг бадиий қисми байрамона руҳда ўтди. Бошланғич синф ўқувчилари томонидан ижро этилган беғубор куй-қўшиқлар, ифодали ўқилган шеърлар иштирокчиларга хурсандчилик улашди. Шунингдек, ўқувчилар томонидан ижро этилган шўх рақслар барчага манзур бўлди. Юрт мадҳи, қадрдон мактаб ва беғубор болалик тараннум этилган чиқишлар йиғилганлар қалбида илиқ таассурот қолдирди. Концерт дастури ўқувчиларнинг иқтидорини юзага чиқариш, ижодий фикрлаш ҳамда саҳна маданиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мазкур таълим муассасасида 74 нафар ўқитувчи самарали фаолият юритмоқда. Улардан 3 нафари олий тоифали, 5 нафари биринчи тоифали, 18 нафари иккинчи тоифали ўқитувчилардир. Уларнинг 4 нафари миллий, 5 нафари эса халқаро даражадаги сертификатларга эга.

Жорий ўқув йилида мактабнинг 11-синфини 24 нафар ўқувчи битказмоқда. Ҳозирда улар давлат имтиҳонларини муваффақиятли топширмоқдалар. Шу билан бирга, мактабнинг 3 нафар энг фаол ўқувчиси турли фанлардан миллий сертификатларга эга.

Тадбир давомида меҳмонлар ўқувчи-ёшларнинг ёзги таътил пайтида бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури билан таништирилди. Унга кўра, мактабда турли йўналишлардаги тўгараклар, спорт ва маданий тадбирлар режа асосида амалга оширилмоқда.

Хусусан, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Ўктам Болтабоев ва Санжар Ўразбоев ташаббуси билан футбол ва волейбол бўйича ўртоқлик учрашувлари ташкил этилди. Шахмат ва шашка тўгараклари ҳам фаолият юритиб, ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳияти ва қизиқишларини юзага чиқармоқда.

“Моҳир қўллар” тўгарагида Гулбарчин Қўнақова раҳбарлигида ўқувчилар чеварлик сирларини ўрганмоқда. Мазкур тўгарак тегишли техника ва жиҳозлар билан таъминланган. “Йўл ҳаракати қоидалари” тўгарагида Рустам Болтабоев ёшларга хавфсиз ҳаракатланиш қоидаларини ўргатмоқда.

Озода Абдуллаева раҳбарлигидаги инглиз тили тўгарагида ўқувчилар хорижий тилни чуқур ўзлаштирмоқда. Баҳром Атабоев раҳбарлигидаги мусиқа тўгарагида эса ўқувчилар миллий ва замонавий мусиқа асбобларини чалишни, мусиқага оид умумий билимларни ўрганишмоқда.

Айниқса, Норгулой Саотбоева раҳбарлик қилаётган “Ёш дастурчилар” тўгараги алоҳида аҳамият касб этмоқда. Унда ўқувчилар ахборот технологиялари бўйича назарий ва амалий билимларни пухта ўзлаштирмоқда.

Мактаб кутубхоначиси Навбаҳор Абдуҳолиқова 15 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 900 дан ортиқ бадиий адабиётни ўзида жамлаган мактаб кутубхонаси ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини ёшлар онгига сингдиришда муҳим ўрин тутади.

“Заковат” интеллектуал ўйинининг мактаб лигаси, “Менинг маҳаллам – менинг фахрим”, “Ибрат фарзандлари”, “Қизлар академияси”, “Мутолаа” ва “Рақамли авлод қизлари” каби лойиҳалар доирасида ҳам мактабда кенг қамровли тадбирлар ташкил этилиши кўзда тутилган.

Барча тўгараклар фаолияти масъуллар томонидан юксак баҳоланди ва уларни янада самарали ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини тўғри йўналтириш ҳамда турли соҳаларга бўлган қизиқишини ошириш – бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ушбу тадбирлар ёшларнинг таътил даврини фойдали ўтказиши, билим ва кўникмаларини ошириши, спорт ҳамда маданият соҳаларида фаол бўлишига замин яратмоқда.

Юлдуз Болтабоева, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026