12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:53
Сиёсат 👁 490

Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг 9-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг 9-сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 23 май куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё туман кенгашининг 9-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлисида депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши Раиси – туман ҳокими Собир Хўжаметов очди ҳамда олиб борди. Сессия котиблигига “8-Ўрта қалъа” сайлов округидан депутат Фотима Ешимбетова сайланди.

Кун тартибидаги биринчи масала – маҳаллий бюджетнинг 2025 йил 1 январь ҳолатига аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ҳамда маҳаллий бюджетнинг 2025 йил I чорак даромадлар режасининг ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов ҳисобот берди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги – “Ёшларга оид давлат сиёсатида олиб борилаётган ислоҳотлар ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодирбек Камолов ҳисобот берди.

Ҳоким ўринбосари ўз ҳисоботида ёшлар мамлакатнинг келажаги экани, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллиги, маънавий камолоти ва илм-фан соҳасидаги ютуқлари жамиятнинг умумий тараққиётига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатишини, шу боисдан ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларга ёрдам бериш муҳим вазифа эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнини ёшлар иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабабли мамлакатимизда ёшлар масаласига ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Туманда жорий йил январь-февраль ойларида 14-30 ёш оралиғида 53 минг 227 нафар ёшлар хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” шакллантирилган. Ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг 37 минг 435 нафари “яшил”, 15 минг 408 нафари “сариқ” ҳамда 384 нафари “қизил” тоифаларга ажратилган. “Сариқ” тоифадаги 750 нафар ёшлар тумандаги 24 нафар раҳбарга бириктирилган.

Шунингдек, II чорак якуни бўйича “Ёшлар дафтари”га туман ҳудудидан 203 нафар ёшлар киритилиб, шундан 119 нафарига касб ўрганиши, саломатлигини тиклаши ва маънавий ривожланиши учун амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Сессия кун тартибидаги кейинги масала 2025 йилда инвестициялар, саноат ва савдо йўналишларида амалга ошириладиган ишлар ҳақида бўлди. Ушбу масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Амударё туман шуъбаси бош мутахассиси Аббос Турсунбоев ҳисобот берди.

Ҳисоботда келтирилишича, туманда 2025 йилда 317,8 млрд сўмлик 39 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши, 732 та янги иш ўринлари яратилиши ва 16,8 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Шундан саноат соҳасида 153,8 млрд сўмлик 13 та лойиҳалар асосида 480 та иш ўрни, қишлоқ хўжалиги соҳасида 1,8 млрд сўмлик 2 та лойиҳалар асосида 12 та иш ўрни, хизмат кўрсатиш соҳасида 162,2 млрд сўмлик 22 та лойиҳалар асосида 240 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Бугунги кунда қиймати 5,6 млрд. сўмлик 11 та лойиҳалар ишга туширилиб, 44 та янги иш ўринлари яратилган.

Кун тартибидаги навбатдаги масала – 2025 йилнинг 3 ойи мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлари ҳамда харажатлари юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Жавлонбек Жумамуродов ҳисобот берди.

2025 йил 3 ой давомида туман маҳаллий бюджетнинг даромадлар режаси жами 28 млрд 401 млн 405 минг сўм қилиб белгиланган бўлиб, ушбу режа жами 29 млрд 448 млн 568,5 минг сўмга, яъни 1 млрд 47 млн 163,5 минг сўмга ёки 103,7 фоизга ортиғи билан бажарилган. Туман маҳаллий бюджетидан ҳисобот даври давомидаги жами харажатлари 35 млрд 243 млн 497,8 минг сўмни ташкил қилган.

Сессия мажлисида “Амударё тумани сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Шукурулло Юсупов ҳисобот берди. Ҳисоботда 2025 йил вегетация даврида туман бўйича жами 38 минг 107 гектар экин экиладиган майдон, шундан 16 минг гектар пахта, 5 минг 809 гектар кузги буғдой, 825 гектар шоли ва 8 минг 821 гектар бошқа экинлар, шунингдек 6 минг 652 гектар томорқа ер майдонлари суғорилиши режалаштирилгани хусусида сўз юритилди. Депутатлар томонидан вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида ҳудудлар бўйича экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари тасдиқланди.

Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар, ҳисобот ва ахборотлар атрофлича муҳокама қилиниб, фикр-мулоҳазалар билдирилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу билан Халқ депутатлари туман кенгашининг 9-сессияси ўз ишини якунлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026