16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 21:53
Жамият 👁 365

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш – давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш – давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Давлатимиз раҳбарининг махсус қарорига асосан Осиё тараққиёт банки иштирокида Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншоотини қуриш бўйича пудратчи ташкилот “Оби ҳаёт инжиниринг” билан 12,99 млн. долларлик шартнома имзоланган эди. Шартнома доирасида кунига 40 минг куб метр сувни тозалаш қувватига эга бўлган бўлган иншоотни қуриш назарда тутилган. Айни кунларда ҳажми 66,5 минг куб метр бўлган сув тиндириш ҳавзаси, 1- ва 2-кўтарма насос станциялари, горизонтал сув тиндиргичлар, хлорлаш ва фильтрлаш станциялари, реагент хўжалиги, ҳажми 3 минг куб метр бўлган 2 дона резервуар ва лаборатория-диспетчерлик корпусини қуриш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

19 май куни ушбу сув тозалаш иншооти қурилиши жараёнлари билан танишиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати масъуллари, Ўзбекистон миқёсидаги телеканалларининг Қорақалпоғистондаги мухбирлари, республикада фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари ҳамда соҳа масъуллари иштирок этди. Тадбир доирасида журналист ва мухбирлар қурилиш давом этаётган объектга ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан бевосита танишди.

Пресс-тур мобайнида "Қорақалпоқ сув таъминоти" АЖнинг бошқарув раиси Қаллибек Халмуратов ОАВ вакилларига “Манғит сув тозалаш иншооти”нинг қурилиши аҳолининг ичимлик сувига бўлган талабини қаноатлантиришда қанчалик муҳим аҳамият касб этиши хусусида маълумот бериб ўтди.

Таъкидланганидек, давлатмиз раҳбарининг Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманларидаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг сифатли ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш, шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори бу борадаги ишларда муҳим дастуруламал бўлмоқда.

Пресс-тур якунида Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда “Қорақалпоқ сув таъминоти” акциядорлик жамияти директори Қаллибек Халмуратов сўзга чиқиб, сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ижроси юзасидан жамият томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, истиқболдаги режалар ва истеъмолчилар учун яратилаётган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Қайд этиш жоизки, юртимизда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини таъминлаш ҳамда экологик муаммоларни бартараф этиш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳолига сифатли ва хавфсиз ичимлик суви етказиб бериш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланмоқда. Мамлакатимизда сув ресурсларининг чекланганлиги ва иқлим ўзгаришлари натижасида ичимлик сувига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Шу боис, сўнгги йилларда сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, янги сув иншоотларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Қолаверса, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида халқаро молиявий институтлар, жумладан, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу эса илғор технологияларни жорий этиш, энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

Матбуот анжумани давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича фикрлар билдирилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026