12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:45
Фан ва таълим 👁 412

Мактабларнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва амалиётчи психологлари учун семинар-тренинг ташкил этилди

Мактабларнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва амалиётчи психологлари учун семинар-тренинг ташкил этилди

Яқинда Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 38-сонли умумтаълим мактабида тумандаги умумтаълим мактабларининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва амалиётчи психологлари учун семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Президентнинг 2025 йил 3 январь кунги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган семинар ёшлар орасидаги салбий хулқ-атворни бартараф этиш ва ижтимоий меъёрдан оғиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган амалий йўналишларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ташхис маркази методисти Гулбаҳор Юсупова, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги масъул ходими Эркин Нуртаев, Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги масъул ходими Ойимхон Давлатмуратова, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғаш Шомуротов ва бўлим методисти Нурбек Сейтбоевлар иштирок этди.

Семинарда турли мавзулар муҳокама қилинди. Хусусан, вояга етмаган ўқувчи-ёшлар орасида ижтимоий меъёрдан оғиш ҳолатларини юзга келтирувчи омиллар, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир қонунчилик ва салбий хулқ-атворнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича мактаб психологи иш режасига мувофиқ амалга ошириладиган вазифалар қамраб олинди.

Ўзбекистон Республикаси ташхис маркази методисти Гулбаҳор Юсупова машғулот давомида вояга етмаган ёшлар орасидаги ижтимоий меъёрдан оғиш ҳолатларини келтирувчи омилларни атрофлича тушунтириб ўтди. Айниқса, оилавий омилларнинг — ота-онанинг эътиборсизлиги ёки зўравонлиги, оилавий низолар ва ажралишларнинг ёшларга қандай таъсир кўрсатишини таъкидланди. Шунга қўшимча равишда, ўқитувчиларнинг эътиборсизлиги ёки адолатсизлигининг ҳам ёшларнинг салбий хулқ-атворига таъсири мавжудлигига эътибор қаратилиб, мактаб ва таълим тизими билан боғлиқ муаммолар ҳам қайд этилди.

Мутахассис салбий хулқ-атворнинг олдини олиш ва бартараф этишда самарали усулларга тўхталди. Мазкур усуллар оила, мактаб ва жамоада муҳаббатга асосланган муҳитни барпо этиш, тўғри тарбия бериш ва намуна бўлиш каби муҳим омилларни ўз ичига олади. Шунингдек, болаларни спорт, санъат ёки фанга жалб қилиш орқали салбий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мумкинлигини қайд этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги масъул ходими Эркин Нуртаев томонидан болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишнинг муҳимлигини таъкидланди. Болаларни жисмоний, руҳий, жинсий, зўравонлик, эксплуатация ва буллингдан ҳимоя қилиш учун мамлакатда белгиланган асосий йўналишлар кўрсатилди.

Семинар давомида таълим ва тарбия соҳасидаги мутахассислар, психологлар ва масъул ходимлар ҳамкорликда ёшлар орасидаги салбий хулқ-атворнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар беришди. Шу билан бирга, ўқитувчилар ва ота-оналар учун махсус тренинглар ташкил этиш, ёшлар ўртасидаги ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган тадбирлар олиб бориш бўйича янги таклифлар билдирилди. Тадбирнинг якунида, болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаёти ва саломатлигини сақлаш бўйича янада кенг қамровли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бу каби тадбирлар ёшларга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш ва келажакда ҳаммамиз учун барқарор ва хавфсиз муҳитни таъминлаш учун муҳим аҳамиятга эга. Семинарда берилган амалий тавсиялар ва йўналишлар ёшларнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш ва уларнинг келажагини яхши йўналишда шакллантиришга катта ҳисса қўшади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026