14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 19:55
Жамият 👁 411

Ободонлаштириш ишлари тизимли тарзда ташкил этилмоқда

Ободонлаштириш ишлари тизимли тарзда ташкил этилмоқда

Амударё тумани кун сайин янги қиёфа касб этмоқда. Ҳудуд инфратузилмасининг яхшиланиши, яшил ҳудудларнинг кенгайиши ва аҳолининг турмуш сифатига ижобий таъсир кўрсатувчи чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Мутахассислар ва мутасаддилар шаҳарсозлик қоидаларига амал қилган ҳолда, ободонлаштириш ишларини жадаллик билан олиб боришмоқда. Йўлларни таъмирлаш, жамоат жойларини кўкаламзорлаштириш, тунги ёритиш тизимини яхшилаш ва санитария чора-тадбирларини кучайтириш орқали масъул ташкилотлар аҳоли турмуш фаровонлигига катта ҳисса қўшмоқда.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жо­рий йилги баҳор мавсумида умумий ҳисобда 25 мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.

Шу кунларда Бештом маҳалласи ҳудудида шўрланган тупроқ ерлар тозаланиб, янги очилган майдонларга кўчатлар ўт­қазиляпти. Шунингдек, туман бўйлаб 22 гектар ер майдонда арча, тут ҳамда мевали ва турли хил манзарали дарахтлар экилиши режалаштирилган. Бу экологик муҳитни яхшилашга, ҳаво тозалигини таъминлашга ва атроф-муҳит кўркамлигига хизмат қилади.

Баҳор мавсумида бош­қармага қарашли иссиқхонада 100 минг тупдан ортиқ гул етиштирилиши кўзда тутилган. Ҳозирда петуния, катарантус, заъфарон каби турли хил хушманзара гуллар парвариш қилинмоқда.

Туманда ички йўлларни таъмирлаш ишлари ҳам кенг кўламда олиб борилмоқда. Чекка қишлоқлардаги тупроқли йўллар босқичма-босқич таъмирланиб, қум-шағал аралашмаси ётқизилмоқда.

Юқори қишлоқ, Аёқчи маҳаллалари, Холимбег ва Қипчоқ овулларида белгиланган вазифалар режадан ортиқ бажарилди. Шу кунларда Хитой овулида тупроқли ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизиш ишлари жадал давом этмоқда. Бу нафақат ҳайдовчилар, балки пиёдалар учун ҳам қулайлик яратади. Йўлларнинг яхшиланиши туманда транспорт ҳаракатининг тартибли ва хавфсиз бўлишига катта ҳисса қўшади.

Кўчаларда тунги ёритиш тизимини такомиллаштириш ишлари ҳам мунтазам равишда олиб борилмоқда. Марказий кўчалардаги тунги ёритиш чироқлари кўздан кечирилиб, эски ва носоз чироқлар замонавий ёритиш ускуналарига алмаштирилмоқда. Бу эса аҳолининг тунги вақтда хавфсиз ҳаракатланишига шароит яратиб, кечаси ҳаракат хавфсизлигини ошириш ва шаҳар қиёфасини янада чи­ройли қилишга хизмат қилади.

Баҳор фаслида қутуриш ва бошқа касалликларнинг олдини олиш мақсадида туман Ободонлаштириш бошқармасининг мах­сус бригадаси томонидан санитария тадбирлари кучайтирилмоқда. Хусусан, дайди итлар назорати кучайтирилиб, улар махсус ўринларга жойлаштирилмоқда. Бу, айниқса, Дўстлик маҳалласидаги кўп қаватли уйлар атрофида кўп учрайдиган муаммолардан бири эди. Мазкур чора-тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, санитария ҳолатини яхшилаш ва инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида олиб борилмоқда.

Туманда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳудуднинг умумий қиёфасини тубдан ўзгартирмоқда. Ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш, тунги ёритиш тизимини яхшилаш ва санитария чора-тадбирларини кучайтириш орқали аҳоли учун янада қулай, хавфсиз ва замонавий муҳит яратилмоқда. Ривожланаётган инфратузилма, қулай экологик муҳит ва аҳоли турмуш сифатининг яхшиланиши эса Амударё туманини янада фаровон ва жозибали ҳудудга айлантириши шубҳасиз.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019