16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:02
Қишлоқ хўжалиги 👁 474

Чорвачилик – озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқтисодий барқарорлик кафолати

Чорвачилик – озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқтисодий барқарорлик кафолати

Чорвачилик – Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг энг муҳим тармоқларидан бири бўлиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли ва арзон маҳсулотлар етказиб бериш ҳамда ички бозор нархларини барқарорлаштиришда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масаласи давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

2025 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда чорвачилик маҳсулотлари – гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш ҳажмини камида 10 фоизга ошириш бўйича муҳим топшириқлар берилган эди. Бу чора-тадбирлар соҳани изчил ривожлантириш, чорвачилик хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадини кўзда тутади.

Амударё тумани ҳокимининг 20 март кунги тегишли қарорига мувофиқ, туманда чорвачиликни янада ривожлантириш мақсадида фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида гўшт, сут ва тухум ишлаб чиқариш бўйича прогноз кўрсаткичлари белгиланди. Шунингдек, маҳаллаларда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тасдиқланди.

Бу борада туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан соҳани такомиллаштиришга қаратилган бир қатор чора тадбирлар амалга оширилиши белгиланган. Хусусан, чорвачилик йўналишидаги янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади. Шу мақсадда тегишли тижорат банклари иштирокида молиялаштириш чоралари кўрилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, чорвачилик субъектларига ажратилган сувли ерларни хатловдан ўтказиш ва мавжуд чорва молларига мутаносиб равишда ер ажратиш масаласи назоратга олинади.

Соҳани ривожлантиришда илмий-тадқиқот ишлари ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш муҳим вазифа сифатида белгиланган. Озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантириш мақсадида камида битта ихтисослашган уруғчилик хўжалигини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, агротехника қоидалари асосида экинларни парваришлаш ва ўрим-йиғим жараёнларини илмий асосда ташкил этиш назарда тутилган.

Чорва моллари ва паррандалар учун озуқа етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида, ҳокимлик захирасидаги экин ерларининг 10–20 фоизини чорва озуқа маҳсулотлари учун аукцион савдосига чиқариш кўзда тутилган. Шунингдек, пахта ва ғалладан нормативдан кўп ҳосил олган фермерларга ўз ер майдонининг 25 фоизида чорва учун озуқа экишга рухсат берилади.

Чорва ҳайвонларини идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизими йўлга қўйилиб, икки ҳафта ичида тумандаги барча чорва ҳайвонларини рўйхатга олиш ишлари бошлаб юборилади ва йил охирига қадар тўлиқ якунланиши режалаштирилган.

Ушбу чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши натижасида чорвачилик маҳсулотлари ҳажми камида 10 фоизга ошиши кутилмоқда. Бу эса ички бозорда гўшт, сут ва тухум таъминотининг кўпайиши ҳамда нархларнинг барқарорлашишига хизмат қилади. Шу билан бирга, фермерлар ва тадбиркорларнинг даромади ортиб, янги иш ўринлари яратилади.

Чорвачилик соҳасига илмий инновацияларни жорий этиш маҳсулот сифатини оширишга имкон берса, озуқабоп экинлар етиштириш ҳажмининг кенгайиши чорва моллари учун барқарор озуқа таъминотини таъминлайди. Бу чора-тадбирлар орқали чорвачилик тармоғи изчил ривожланиб, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқтисодий барқарорлигига ҳисса қўшади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026