22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 01:52
Жамият 👁 378

Амударё туманида чигит экиш ишлари бошланди

Амударё туманида чигит экиш ишлари бошланди

Мамлакатимиз аҳолисининг асосий қисми банд бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасида пахтачиликни илм ва инновациялар орқали ривожлантириш, ер ва тупроқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уруғлик маҳсулотларини танлаш, ерга қадалган уруғнинг бехато униб чиқишини таъминлаш мақсадида пахтачилик йўналишида фаолият олиб борувчи қишлоқ хўжалик корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан ҳар йили эрта баҳорда чигит экиш мавсумига алоҳида эътибор қаратилади. Чунки пахтачиликда юқори натижаларга эришиш айнан баҳорги тадбирларнинг аниқ ва пухта ташкил этилишига боғлиқ.

Жорий йил Амударё туманида пахта экиладиган майдонларни чигит экишга тайёрлаш ва мавсумни самарали ташкил этиш борасидаги режали саъй-ҳаракатлар, қолаверса, баҳор фаслининг аввалги йилларга нисбатан эрта ва илиқ келгани сабабли деҳқонлар учун Наврўз – қўшалоқ айёмга – янги меҳнат фаслига, яратиш ва яшнатиш байрамига айланиб кетди.

20 март куни Амударё туманида 2025 йилги ҳосил учун чигит экиш мавсумининг бошланишига бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилиб, унда соҳага масъул ташкилотлар, пахтачилик кластер корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари иштирок этдилар.

Кўргазмали семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди.

Семинар аввалида нуроний отахонлар дуога қўл очиб, ерга илк уруғ қадаш мавсумини бошлаб бердилар. Чигит экиш сеялкалари дала бўйлаб бир текис жўяклар ҳосил қилиб, деҳқон ва фермерлар шу кундан бошлаб Амударё туманининг юксак пахта хирмонини бунёд этиш борасидаги қизғин меҳнат фаслига киришдилар.

Кўргазмали семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев нутқ сўзлаб, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор берилаётгани, айниқса, қишлоқ хўжалигини замон талаблари даражасига кўтариш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган қатор Фармон ва Қарорлар қабул қилингани, шу асосда аввал бўлмаган имконият ва имтиёзлар яратилгани хусусида батафсил тўхталди. Ўтган қисқа вақт мобайнида Республикага, шу жумладан Амударё туманига ҳам қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган замонавий техника ва агрегатлар олиб келиниб, иш суръатининг ошишига самарали таъсир кўрсатганини алоҳида таъкидлади.

Кўргазмали семинар давомида сўзга чиққанлар муҳтарам Президентимизнинг алоҳида эътибори боис, Амударё туманида пахтачилик маданияти йил сайин юксалиб бораётгани ҳақида сўз юритишиб, иштирокчилар жорий йилги чигит экиш мавсумини қисқа фурсатларда, сифатли амалга ошириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Семинарда тумандаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 32 минг 497 гектар майдонга баҳорги экинларни ўз муддатларида ва сифатли тарзда экиш, бу борада қишлоқ хўжалик корхоналари раҳбарлари ва фермерлар эътибор қаратиши лозим бўлган масалалар бўйича таклиф ва тавсиялари берилди.

Амударё туманида жорий деҳқончилик йилида 16 минг гектар майдонга, шундан 12 минг 985 гектарга “Султон”, 615 гектарга “Равнақ-2” ва 2 минг 400 гектар майдонга хорижий навли чигит экиш, ҳосилдорликни ҳар гектар ҳисобига 35 центнерга, ялпи пахта ҳосилини 57 минг 220 тоннага етказиш режалаштирилган. Экиш мавсумини сифатли ва уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 960 тонна уруғлик чигит тайёрланиб, 16 ҳудудда чигит етказиб бериш шохобчалари ташкил этилган.

Айни пайтда ҳудудлардаги 215 та уруғлик чигит ивитиш хандақларида малакали мутахассислар назорати остида чигитни ивитиш ишлари олиб борилмоқда. 119 нафар аъзоси бўлган 65 та чигит экиш отряди фаолиятига 18 нафар кластер агрономлари, 9 нафар ер тузувчи муҳандислар ва 2 нафар Агроинспекция ходимлари жалб қилинган.

Чигит экиш отрядларига бириктирилган 3 минг 155 та техника ва агрегатларнинг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида сервис хизмати кўрсатиш, мутахассислар ва ишчилар учун зарур меҳнат, овқатланиш ва дам олиш шароитлари яратилаётгани боис ерларни экишга тайёрлаш ишлари сифатли олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, уруғлик чигит етказиб беришга мўлжалланган 17 та, ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминловчи 17 та, минерал ўғитлар етказиб берувчи 17 та техникалар, мола, лазерли ер текислаш агрегатлари, сеялка ва тиркамалардан ҳам унумли фойдаланилмоқда.

Кўргазмали семинар иштирокчилари туманда чигит экиш мавсумига юқори савияда, пухта тайёргарлик кўрилганини алоҳида қайд этишиб, бошланаётган янги деҳқончилик йилида амударёлик пахтакорларга катта ютуқлар тиладилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026