12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:53
Саломатлик 👁 641

Туман Прокуратураси томонидан Тиббиёт бирлашмаси фаолияти ўрганилди

Туман Прокуратураси томонидан Тиббиёт бирлашмаси фаолияти ўрганилди

Мамлакатимизда аҳоли саломатлиги, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, маънан етук, жисмонан соғлом ёш авлодни вояга етказиш алоҳида эътибордаги, давлат сиёсати даражасидаги масала ҳисобланади. Айниқса, аҳолининг барча қатламлари, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза этишга, халқимизнинг ўртача умр кўриш давомийлигини ошириш, соғлом болалар туғилиши масалаларига устувор аҳамият берилмоқда.

Амударё туманида ҳам тиббиёт тизимида хизматлар сифати ва қулайлигини яхшилаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни жаҳон андозалари даражасига кўтариш, соҳада жорий этилаётган ислоҳотларни амалиётга татбиқ этиш орқали оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш борасида давлатимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар изчил амалга оширилмоқда.

Яқинда Амударё туман прокуратураси томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси ва бирлашма тасарруфидаги тиббий муассасаларда аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги ишлар ўрганилиб, таҳлил қилинди.

Бугунги кунда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси таркибида 415 ўринли Марказий шифохона, 36 ўринли хўжалик ҳисобидаги реабилитация бўлими, жами 1455 қатнов-қувватга эга бўлган 14 та амбулатория-поликлиника муассасалари, Кўп тармоқли марказий поликлиника, 9 та оилавий поликлиникалар ҳамда 4 та оилавий шифокорлик пункти орқали тиббий хизматлар кўрсатилмоқда. Шунингдек, 11 та маҳаллада тиббиёт пунктлари фаолият кўрсатади. Ушбу тиббиёт муассасаларида жами 800 нафардан ортиқ саломатлик посбонлари хизмат кўрсатиб келишмоқда.

2024 йил давомида туғиш ёшидаги аёл-қизлардан 53 минг 241 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, улардан 3 минг 910 нафарида экстрагенитал касалликлар аниқланди ва уларни соғломлаштириш чоралари кўрилди.

Тиббиёт бирлашмасининг моддий-техник базасини яхшилашга қаратилган эътибор туфайли 2024 йилда 14,4 млрд сўмлик кенг миқёсли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 4 қаватли, 90 ўринга мўлжалланган замонавий туғруқ мажмуаси фойдаланишга топширилди ва мазкур мажмуа 10та замонавий тиббий анжомлар билан таъминланди. Бирлашма тасарруфидаги 6-сонли оилавий поликлиника биноси мукаммал таъмирланиб, томига қуввати 10 кВт бўлган қуёш панели ўрнатилди ва зарур ички жиҳозлар билан жиҳозланди. Шунингдек, инвестиция дастури доирасида Куюк кўпир овулидаги 5-сонли оилавий поликлиника биноси 3 млрд 251 миллион сўм маблағ ҳисобига янгидан қурилди.

Туманнинг олис ҳудудларидаги аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида Тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги барча оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик ва тиббиёт пунктларининг моддий-техник ҳолатини яхшилаш, шифокорлар, умумий амалиёт шифокорлари, тиббий ҳамширалар ҳамда тиббий биродарлар, патронаж хизмати шифокорлари ва ҳамшираларининг малакаларини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўрганишлар давомида Тиббиёт бирлашмаси фаолиятида эришилаётган ютуқлар билан бирга айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги қайд қилинди. Хусусан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ногиронлиги бўлган фуқароларни алоҳида тизимга олиш орқали уларнинг шарт-шароитлари янада яхшироқ тиббий муассасаларда даволанишлари учун имкониятлар яратиш, ОИВ (Одамнинг иммунитет танқислиги вируси)га чалинган беморларни алоҳида реабилитация қилиш, болаларда силга қарши эмлаш ишларини ташкил этиш борасида баъзи камчиликлар мавжудлиги айтиб ўтилди.

Айниқса, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, шифохона ичи инфекциясига қарши профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, тиббиёт ходимларининг соҳа вазирликлари томонидан амалиётга жорий этилиши кўзда тутилган буйруқлар ва улардан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан билимларини ошириб бориш бўйича сусткашликка йўл қўйилгани, бир неча ҳолатда ходимларга меҳнат таътили бериш бўйича меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилмагани танқид қилинди.

Ишонамизки, “Ютуқ ҳам, камчилик ҳам – ўзимизники, уни бартараф этиш – бурчимиз” тамойили асосида иш юритишга одатланган Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси меҳнат жамоаси, ўзларининг ҳамжиҳатликлари билан юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш бўйича якдил ҳаракат қиладилар ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда катта муваффақиятларга эришадилар. Чунки ҳамжиҳатлик билан қилинган ҳар қандай саъй-ҳаракат нафақат меҳнат жамоаси, балки халқимиз учун ҳам манфаатлидир.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026