13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Жамият 👁 425

Глобаллашув жараёнида миллий тиллар йўқолиб бормоқда

Глобаллашув жараёнида миллий тиллар йўқолиб бормоқда

Она тили – бу миллатнинг руҳи, унинг ўзлигини акс эттирувчи асосий тимсоллардан биридир. Ҳар бир халқ ўз тилини асраб-авайлаб, авлодларга етказган ҳолда, ўзининг маданий ва маънавий бойлигини янада бойитади.

Миллатнинг ўзлигини сақлаши ва тарихий илдизларига боғланишида миллий тил муҳим аҳамият касб этади. Миллий тил халқнинг менталитети, маданияти ва анъаналарини акс эттиради. Шу сабабли она тилини ўрганиш ва уни авлодларга етказиш ҳар бир жамиятнинг асосий вазифаларидан биридир. Ўзбек тилининг давлат тили мақомига эга бўлиши эса халқнинг бой маданий ва илмий меросини асраб-авайлаш, миллий ўзликни сақлаш ва авлодларга етказишда муҳим роль ўйнайди.

Маълумотларга кўра, дунёда ҳар икки ҳафтада бир тил йўқ бўлиб кетмоқда. Ҳозирда 6 мингга яқин тил мавжуд бўлиб, уларнинг катта қисми йўқолиш хавфи остида. Глобаллашув жараёни, технологик тараққиёт ва интернетдаги ахборот оқимининг асосан инглиз тилида бўлиши бу жараённи тезлаштирмоқда.

Айниқса, кичик миллатлар тиллари катта хавф остида қолмоқда. Технологик ривожланиш натижасида халқаро мулоқотда асосан доминант тиллар ишлатилмоқда, бу эса кичик тилларнинг секин-аста йўқолишига сабаб бўлмоқда. Ўз маданий ва лингвистик меросини сақлаб қолиш учун ҳар бир халқ ўз тилига эътибор бериши ва уни тарғиб қилиши зарур.

Замонавий таълим жараёнида она тилини ўқитишда илмийлик, тизимлилик ва изчиллик тамойиллари етакчи роль ўйнайди. Бу тамойиллар ўқувчиларнинг тилни онгли равишда ўзлаштиришига ёрдам беради ва миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш имконини яратади.

Ахборот технологияларининг ривожланиши она тилини ўқитишда янги имкониятлар яратмоқда. Электрон дарсликлар, масофавий таълим ва интерактив платформалар ёрдамида тилни ўрганиш жараёни янада самарали бўлиши мумкин. Бу эса ўқувчиларнинг ўз она тилига бўлган қизиқишини оширади ва уни янада мукаммал ўзлаштиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзбек тилининг давлат тили мақоми мустаҳкамланган. Ушбу мақом нафақат ҳуқуқий жиҳатдан, балки миллий онг ва бирлик нуқтаи назаридан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Миллатнинг тараққиёти, бирлиги ва ўзлигини сақлаш тилнинг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Шу сабабли ҳам давлат томонидан тил сиёсати муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган.

Ўзбекистон тажрибаси шуни кўрсатадики, она тилига ҳурмат билан ёндашиш ёшларнинг хорижий тилларни ҳам осон ўзлаштиришига имкон беради. Шу сабабдан, тилни ривожлантириш ва асраб-авайлаш давлат ва жамият олдидаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Глобаллашув жараёнида миллий тилларнинг йўқолиш хавфи ортиб бораётган бир пайтда, она тилимизни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Одилбек Хидирбоев,
ҚДУ талабаси, таҳририят амалиётчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026