13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:15
Жамият 👁 304

Уруш фахрийлари – жасорат ва ватанпарварлик намунаси

Уруш фахрийлари – жасорат ва ватанпарварлик намунаси

1989 йил 15 февраль – Совет Иттифоқи қўшинларининг Афғонистон ҳудудидан тўлиқ олиб чиқилган кун сифатида тарихга муҳрланган. Бу сана бутун халқимиз учун унутилмас воқеа бўлиб қолди. Афғон уруши у ерда жанг қилган аскарлар, уларнинг оилалари ва жамият ҳаётига катта таъсир кўрсатган машъум воқеалардан бири эди. Орадан 36 йил ўтган бўлса-да, бу уруш излари ҳали ҳам ўчмаган.

Шу кунларда юртимизда Афғон урушида қатнашган фахрийларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шундай жасур инсонлардан бири – Афғон уруши фахрийси, Амударё туманининг фахрли фарзанди Махсуд Муродов “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медали билан тақдирланди. Шу муносабат билан Амударё туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор Шуҳрат Маматов, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг вакили Баҳодир Жуманиёзов ҳамда уюшма аъзолари унинг хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олишди.

Махсуд Муродов 1961 йил 4 февралда Амударё туманида туғилган. Мактабни 1978 йилда тугатгач, 1979 йилда ҳарбий хизматга чақирилган. У Афғонистоннинг Қобул шаҳрида хизмат қилиб, жанг майдонида оддий аскарликдан сержантликкача кўтарилган. Намунали хизмати туфайли у нафақат жасур жангчи, балки ҳақиқий ватанпарвар сифатида шаклланган.

Ҳарбий хизматдан қайтганидан сўнг, Махсуд Муродов ўз ҳаётини сув хўжалиги соҳасига бағишлади. 1982 йилда Анора Қўчқорова билан оила қуриб, тўрт фарзанднинг меҳрибон отасига айланди. Бугунги кунда ҳам Махсуд Муродов оиласи, маҳалласи ва барча амударёликлар учун қадрли инсон ҳисобланади.

Шу куни яна бир Афғон уруши фахрийси – Саъдулла Юлдашев ҳам “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун” медали билан тақдирланди. У 1969 йил 1 февралда Тўлқин овулида туғилган. Мактабни тугатганидан сўнг, 1987 йилда ҳарбий хизматга чақирилган. Самарқандда бошланғич ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятига юборилган. 1988 йилда эса хизматини Россиянинг Сахалин вилоятида давом эттирган.

1989 йилда ҳарбий хизматни тамомлаб, ўз қишлоғига қайтган Саъдулла Юлдашев кўп йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритди. Оила қуриб, турмуш ўртоғи Оқчагул Кенжабоева билан 3 нафар фарзандни жамиятга наф келтирадиган инсонлар қилиб тарбиялашди.

Афғон урушида иштирок этган, ўз ҳаётини Ватанга хизмат қилишга бағишлаган бундай инсонлар юксак ҳурмат ва эътиборга сазовор. Улар жасорат ва матонат тимсоли сифатида бугунги ёшлар учун ўрнак саналади. Мамлакатимизда бундай мард юртдошларимизнинг ҳаёт йўли, фидокорона хизмати ва ватанпарварлик руҳи ҳамиша қадрланади.

Давлатимиз томонидан ҳарбий фахрийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва жасоратларини ёш авлодга етказиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Зеро, тарих – нафақат ёдгорликлар ва обидалар, балки жасур инсонлар хотираси ва уларнинг ибратли ишлари орқали ҳам қадрланади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026