13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:16
Жамият 👁 367

Имтиёзли тавсиянома учун тест синовлари ташкил этилди

Имтиёзли тавсиянома учун тест синовлари ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшлар учун олий таълим муассасаларига киришда имтиёз тақдим этадиган тавсиянома уларнинг келажакдаги таълим ва касбий фаолиятида муҳим ўрин тутади.

7 февраль куни Амударё муҳандислик техникумида туман ҳудудидаги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида олий таълим муассасаларига киришда имтиёз берувчи тавсиянома учун тест синовлари ташкил этилди.

Жараён аввалида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими масъуллари томонидан иштирокчиларга тест жараёнининг тартиби, асосий мезонлари ва муҳим жиҳатлари ҳақида тушунчалар берилди.

Муддатли ҳарбий хизматчиларга имтиёзли тавсиянома бериш жараёни уларнинг хизмат давомида эришган натижалари ҳамда билим савияси асосида баҳоланади. Ушбу жараёнда аскарларнинг жанговар тайёргарлиги, маънавий-маърифий савияси ва назарий билимлари асосий мезон сифатида кўриб чиқилади. Жанговар тайёргарлик – ҳарбий хизмат давомида ўтказилган амалий машғулотларда кўрсатган натижалари асосида, маънавий-маърифий тайёргарлик эса аскарларнинг ватанпарварлик руҳида тарбияланганлиги, интизоми ва ҳуқуқий билимлари даражаси бўйича баҳоланади. Назарий билимларни аниқлаш мақсадида эса ҳарбий хизматчилар математика, физика ва мантиқий тафаккурга оид тест синовларидан ўтадилар.

Тавсиянома ҳарбий хизмат давомида ўзини интизомли, билимли ва фаол сифатида намоён этган аскарларга тақдим этилади. Агар аскар хизмат давомида интизомий қоидабузарликларга йўл қўйган ёки жазо олган бўлса, у тавсиянома олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Ушбу тизим, бир томондан, ҳарбий хизмат интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилса, иккинчи томондан, олий таълимга интилаётган ёшларни ўз билим ва маҳоратини оширишга рағбатлантиради.

Махсус тест синовлари 100 та саволдан иборат бўлиб, ҳарбий хизматчиларнинг турли йўналишлардаги тайёргарлик даражасини аниқлашга қаратилган. Баҳолаш тизими аскарларнинг жанговар ҳамда маънавий-маърифий тайёргарлиги, шунингдек, математика, физика ва мантиқий тафаккурга оид билимларини қамраб олади.

Тест натижалари ҳарбий хизматни ўтаётган ёшларнинг билим даражасини аниқ белгилаш баробарида, уларнинг келажакда олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини ошириш ҳамда тафаккурини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Тавсияномага эга бўлган ҳарбий хизматчилар олий таълим муассасаларига киришда тест натижалари бўйича тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча баллга эга бўлишади. Шунингдек, олий таълим муассасаларига қабул жараёнида ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентлар учун алоҳида квоталар ажратилади. Тавсияноманинг амал қилиш муддати уч йил бўлиб, бу ҳарбий хизматдан сўнг ёшларнинг ўқишга кириш режалари устида ишлаши учун етарли имконият яратади. Ушбу имтиёзлар ҳарбий хизматни ўтаган ёшларнинг интеллектуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг келажакдаги таълим жараёнига кенг йўл очиш мақсадида жорий этилган.

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, олий таълим муассасаларида таҳсил олишни мақсад қилган ёшлар учун бундай имтиёзлар, шубҳасиз, катта аҳамият касб этади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026