12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:16
Маданият 👁 958

Маданият соҳаси вакиллари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари учун семинар-тренинг ташкил этилди

Маданият соҳаси вакиллари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари учун семинар-тренинг ташкил этилди

6 февраль куни Ўзбекистон маданият ва санъат институти Нукус филиалида “Соҳага инвестицияларни жалб қилиш ва чет эл грантлари билан ишлаш” мавзусида Қорақалпоғистон Республикасидаги маданият соҳаси вакиллари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари учун семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ва донорлар билан ишлаш бўлими ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган маданият муассасалари, ижодий уюшмалар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбир Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ва донорлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Камалатдин Идирисов ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Қуўат Каримходжаевлар томонидан кириш сўзи билан очиб берилди ҳамда маданият соҳаси ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун халқаро молиявий имкониятларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Семинар-тренинг иштирокчиларга халқаро грантлар ва инвестицияларни жалб қилиш жараёнини тушунтириш, грант лойиҳаларини ишлаб чиқишда йўл қўйилаётган хатоларни бартараф этиш ва молиявий имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди. Шунингдек, иштирокчиларга халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, грант олиш учун зарур ҳужжатлар тўплами, лойиҳа ғоясини тўғри шакллантириш ва молиявий ҳисоботларни юритиш бўйича амалий тушунчалар берилди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан “Грант ўзи нима?”, “Грант мавзулари бўйича сайтлар рўйхати”, “Грант лойиҳаларини тайёрлашда муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларини тўғри кўрсатиш” каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилиб, грант маблағлари ва уларнинг турли шакллари ҳамда халқаро ташкилотлар ва агентликлар томонидан эълон қилинадиган грант танловларига қандай мурожаат қилиш мумкинлиги батафсил тушунтирилди. Иштирокчилар амалий машғулотлар орқали грант лойиҳаларини ёзишда йўл қўйиладиган хатолар ва уларни тузатиш йўллари билан таништирилди. Шунингдек, грант ажратувчи ташкилотларнинг молиявий шаффофлик бўйича талабларини бажариш, ҳисобдорлик ва ҳисобот юритиш жараёнлари ҳақида аниқ тавсиялар берилди.

Семинар-тренингнинг амалий машғулотлар қисмида грант лойиҳаларини тайёрлаш шартлари, ҳисобдорлик масалалари, лойиҳаларнинг молиявий таркиби ва самарадорлигини ошириш бўйича қимматли маслаҳатлар берилди. Шунингдек, иштирокчилар билан жонли мулоқот қилиниб, грант танловларида муваффақиятга эришиш учун қандай стратегиялар ишлаб чиқиш лозимлиги борасида йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб ва тавсиялар олишди.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026