13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:16
Жамият 👁 8,072

Амударё туманида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошланди

Амударё туманида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошланди

Маълумки, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Амударё туманида мажлис ўтказилиб, ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш ва кенг кўламли ободонлаштириш ишларини олиб бориш, камбағалликни қисқартириш, фуқаролар ҳаётида учраётган муаммоларни ҳал этиш, шу билан бирга маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ва бошқа қатор вазифалар белгилаб олинган эди.

28 январь куни туманда Жўқорғи Кенгес Раиси бошчилигида тупроқ йўлларни қум-шағал аралашмали йўлларга айлантириш, кенг кўламли ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

Тумандаги Тошқалъа маҳалласида ташкил этилган соҳа раҳбарлари ва мутасаддилар билан учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Оринбаев Амударё туманида бошланган ушбу ободонлаштириш ишлари доирасида маҳаллалар ва қишлоқларнинг ички хўжалик йўлларига қум-шағал қоришмаси тўшалиб, бу борадаги ишлар кенг кўламда, туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилишини таъкидлади.

Қайд этиш жоизки, шу пайтгача туманнинг турли овул ва маҳаллаларидаги умумий узунлиги 107 км бўлган тупроқ йўллар ёзда қум-чанг, ёмғирли кунларда эса лой билан қопланиб, аҳолини қийнаб келаётган эди. Эндиликда ушбу йўлларга қум-шағал аралашмасини ётқизиш орқали ушбу муаммоларни бартараф қилиб, аҳолининг узоғини яқин, мушкулни осон қилиш кўзда тутилмоқда.

Республика миқёсидаги раҳбарлар иштирокида дастлаб Тошқалъа маҳалласида бошланган ободонлаштириш ишларида махсус техникалар иштирок этиб, тумандаги идора-ташкилотлар ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари сафарбар қилинган. Яқин кунларда Тошқалъа маҳалласидаги умумий узунлиги 6 километр 380 метр бўлган тупроқ йўллари қайта таъмирланиши режалаштирилган.

Шунингдек, ушбу кенг кўламли ободонлаштириш ишлари доирасида аҳолига электр энергияси етказиб беришдаги муаммолар ҳам бартараф қилинмоқда. Хусусан, Тошқалъа маҳалласидаги барча кўчалардаги эскирган, яроқсиз ҳолга келиб қолган 100дан ортиқ электр устунларини янги темир-бетон устунларга алмаштириш режалаштирилган бўлиб, махсус техникалар жалб қилинган ҳолда бу ишлар ҳам бошлаб юборилди.

Қайд этиш жоизки, туманда 2025 йил мобайнида давлат дастурлари асосида барча манбалар ҳисобидан жами 30 млрд 833 млн. cўм маблағ эвазига 8та объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 октябрь кунги “Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари инфратузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 665-сонли қарорига асосан, жорий йилда 4 млрд. сўм маблағлар эвазига туман ҳудудидаги 13 км ички йўлларни шағаллаштириш кўзда тутилган бўлиб, ҳозирги вақтда лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, туманда жами 1 минг 117 км узунликдаги ички йўллар мавжуд бўлиб, шундан салкам ярми, яъни 527 километри тупроқ йўллар, 518 километри тош йўллар, 60 километри асфальт йўллар ҳамда 8,9 километри цемент-бетон йўллардир.

Ўтган 2024 йил мобайнида ҳам туманда ички йўлларни таъмирлаш бўйича қатор амалий ишлар қилинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрь кунги қарорга асосан 153 км, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 500-сонли қарорига асосан 34 км узунликдаги тупроқ йўлларга тош ётқизиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда туман ободонлаштириш бошқармасига 4,8 млрд. сўм маблағ ажратилган ва ушбу маблағлар эвазига 34 км узунликдаги ички йўлларга тош шағал аралашмаси ётқизилган. Тошқалъадан бошланган ва туманнинг барча ҳудудлари қамраб олиниши кўзда тутилган кенг кўламли ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари ҳам ушбу ислоҳотларнинг узвий давомидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026