12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:39
Фан ва таълим 👁 413

1-сонли мактабда Янги йил муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

1-сонли мактабда Янги йил муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

Янги йил – қалбларга ўзгача қувонч ва ҳаяжон улашувчи, катталарни ҳам бир зумга болаликка қайтарадиган ажиб мўъжизавий байрам! Ушбу байрам шукуҳи кезиб юрган паллаларда хонадонларимиз гўзаликка бурканади. Уйимиз тўридан жой олган арчанинг шохларига турли безакларни илиб, кичкинтойларга қўшилиб, биз ҳам суюнамиз. Ҳа, Янги йил кайфияти юртдошларимизни анча вақтгача тарк этмайди. Уйимиздаги меҳр ила безатилган зарлар эса, то қиш тугамагунча олиб ташланмайди. Албатта, бу одамларнинг нақадар Янги йилни севишидан далолат. Унинг бошқа байрамлардан фарқи ҳам шунда.

Шу билан бирга, Янги йил юртимиздаги барча муассаса ва ташкилотларда, таълим масканларида кўтаринки руҳда нишонланади. Жойларда байрам муносабати билан ўтказилаётган тадбирларнинг бири иккинчисини такрорламайди. Ҳар бир байрам тадбирининг ўзига хос томони бор. Масалан, яқиндагина Амударё туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган “Мўъжизавий янги йил”  мавзуси остида ташкил қилинган байрам тадбирини бошловчилар ўзбек тилидан ташқари, рус ва инглиз тилларида ҳам олиб боришди. Бу эса, байрам кечасининг нафақат ўзгача ўтишини таъминлади, балки байрамда қатнашаётган бошқа ўқувчиларнинг ҳам чет тиллари бўйича саводхонлигининг ортишига ҳисса қўшди.

Байрам саҳнаси ранг-баранг декорациялар ва қишки манзаралар туширилган расмлар, юлдузчалар билан безатилди. Бу эса, йиғилганларнинг кўнгилларига байрамона руҳ олиб кирди.

Байрам тадбирини мактаб директори Дилрабо Шербоева очиб берди ҳамда ўқитувчиларни ва ўқувчиларни байрам билан табриклаб, уларнинг ўқиш ва ишларида зафарлар тилади.

Шундан сўнг байрам тадбирининг бадиий қисмига навбат берилди. Саҳнада турли ёшдаги ўқувчилар жозибали рақсларга тушиб, йиғилганларга байрамона кайфият улашди. Кейин эса, базмга Қорбобо ва Қорқиз ташриф буюриб, болажонларга байрам совғаларини тақдим этдилар. Улар билан биргаликда қиш фаслининг таровати, гўзалликлари ҳақида суҳбатлашдилар. Бошланғич синф ўқувчилари саҳнага чиқиб, ўзларининг қиш ва янги йил ҳақидаги шеър ва қўшиқларини айтиб беришди. Айниқса, 6-синф ўқувчиларининг “Jingle Bells” қўшиғига рақсга тушиши даврага ўзгача файз бағишлади.

Шунингдек, болажонларнинг севимли эртакларидан бири бўлган “Оппоғой ва етти гном” эртаги асосида саҳналаштирилган байрам эртаги томошаси йиғилганларни бир зумга эртаклар оламига олиб киргандай бўлди. Шу тариқа байрам кечаси бир-биридан ажойиб байрам қўшиқлари ижроси билан давом этди.

Айниқса, ўқувчилар ижросида янграган “Буратино”, “Калинка”, “Тень тень над водой”, “Снег идёт” каби қўшиқлар ва рақслар байрам қатнашчиларининг олқишларига сабаб бўлди. Тадбир ўқувчиларда олам-олам таассурот қолдирди.

Албатта, бу каби тадбирлар ўқувчиларда ижодий қобилиятларини шакллантиргани, бир-бирлари билан ўзаро ҳамжиҳатликда ишлашиш кўникмаларини ўстириши, жамоа бўлиб, ўз истеъдодларини ривожлантириши, шунингдек, дарсдан ташқари бўш вақтини мазмунли ўтказгани билан аҳамиятлидир.

Сўзимиз аввалида Янги йил катталарни ҳам бир зумга болаликка қайтаради, деб айтган эдик. Ҳа, чиндан ҳам шундай. Сабаби, Янги йилда ҳар бир инсон қачонлардир Қорбободан совға кутган. Деразадан мўралаб, Қорбобо келишини интиқлик билан соғинган. Улғайгач эса, кўпчилик Янги йил арафасида яқинларидан байрам табриклари, байрам совғалари қабул қилишади. Кимдир фарзандидан, кимдир эса қўшнисидан, қариндошидан.

Сўзимиз сўнгида ана шу совғаларга қўшалоқ тарзда, кириб келган янги 2025 йил инсонларга кутилмаган ҳадялар ва кутилмаган хушхабарларни тортиқ қилсин, деймиз.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026