12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:28
Жамият 👁 497

Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси томонидан тузилган ишчи гуруҳ Амударё туманида бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси томонидан тузилган ишчи гуруҳ Амударё туманида бўлди

Бугун Янги Ўзбекистонда жамиятдаги мавжуд ҳар бир соҳа ва ана шу соҳадаги ҳар қандай камчилик ёки ютуқ доимий эътиборда ва назоратда. Боиси, ҳар қандай соҳада эришилаётган ютуқ эътироф этилса, соҳанинг келгусидаги истиқболига хизмат қилади. Камчиликларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва муаммоларга барҳам бериш эса кечиктириб бўлмас вазифа саналади. Зеро, бугун “галстукни ечиб, оёққа сув этикни киядиган вақт келди...”

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси томонидан тузилган ишчи гуруҳ Амударё туманида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг бориши ва мавжуд муаммоларни ўрганди.

Дастлаб, ишчи гуруҳ аъзолари Мажбурий ижро бюроси Амударё тумани бўлими ҳамда Амударё тумани Ички ишлар бўлимининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилган ва тайинланган жарималарни тўлашдан бўйин товлаб юрган автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини аниқлаш бўйича рейд тадбирларини амалга оширишди.

Дарҳақиқат, ҳаракат қатнашчисига айланар эканмиз, хоҳ уловда бўлайлик, хоҳ пиёда барча бирдек йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга мажбурмиз. Сабаби биргина бепарволик натижасида бутун бошли инсон тақдири ўзгариши мумкин. Қоидаларни четлаб ўтиш эса албатта яхшиликка олиб келмаслиги аниқ. Ҳуқуқбузарлик натижасида тайинланган жаримани тўлашдан бўйин товлаш эса нафақат ҳуқуқбузарнинг ўзига, балки жамиятга ҳам салбий таъсирини текизиши мумкин. Сабаби, маълум муддатдан кейин жаримани тўлашнинг чегирмали муддати ўтиб, мажбурий ундиришга қаратилиши натижасида қўшимча тўлов ҳисобланиши ҳуқуқбузарнинг ўзига молиявий зарар келтирса, ушбу тўланажак жарима ҳисобидан шаклланадиган бюджетдан аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш ҳам кечикиши мумкин. Шу сабабли масъуллар ушбу масала бўйича ҳайдовчилар билан тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бордилар.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ аъзолари Амударё туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Жумладан, фермер ва деҳқон хўжаликларида ердан самарали фойдаланиш ҳолати, чорвачилик, балиқчилик, паррандачиликни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар ва келгусидаги режалар билан танишиб, фуқароларни, айниқса ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб бордилар.

Қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Деҳқонларимиз етиштираётган мева-сабзавот ва полиз экинлари, чорвадорлар ва паррандачилар, балиқчилик билан шуғулланувчи тадбиркор ва фермерлар томонидан етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмининг ортиши бозорларда нарх-наво барқарорлигининг муҳим омилидир. Шу сабабли ишчи гуруҳ аъзолари томорқачилар, деҳқон ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш борасида учраётган муаммоларини ўргандилар ва уларни ҳал қилиш бўйича чоралар белигилаб олдилар.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари туман ҳокимлиги биносида овул ва маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, тижорат банклари масъуллари билан ҳам учрашдилар.

Учрашувларда ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларини яратиш, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш, оилавий тадбиркорлик, ҳунармадчилик ва томорқа хўжалигини ривожлантириш, ўзини-ўзи банд қилганлар сонини кўпайтириб, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бу мақсадлар учун кредитлар ва субсидиялар ажратиш масалаларида ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама марказида бўлди. Қолаверса, тижорат банклари томонидан аҳолига ва юридик шахсларга кредитлар ажратиш, кредитлардан мақсадли фойдаланиш жараёнини мониторинг қилиш, муаммоли кредитларни аниқлаб, уларнинг ундирилишини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ аъзолари жойларга чиқиб, ёшларнинг муаммолари билан яқиндан танишдилар. Ёшлар билан уйма-уй юриб ўтказилган суҳбатлар давомида уларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли чоралар белгиланди. Учрашувларда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромадга эга бўлишига имконият яратиш мақсадида тадбиркорликка кенг жалб қилиш, касб-ҳунарга ўргатиш, ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида субсидия ҳисобидан иш қуроллари, техника воситалари билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар ўрганилди. Бу борада ечимини кутаётган муаммолар таҳлил қилиниб, тегишли чоралар белгиланди.

Ишчи гуруҳ аъзолари Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Амударё тумани бўлими биносида мутасадди ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказиб, пенсия тайинлашда учраётган муаммоларни бартараф қилиш, бу бўйича аҳолининг мурожаатларини ўрганиш ва унга ўз вақтида ижобий ечим топиш, соҳада самарадорликни яхшилаш, коррупциянинг олдини олиш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини ўрганиб, бу борада учраётган камчиликларни ҳал қилиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли тавсиялар берди.

Мамлакатимизда амалда бўлган “Давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил давлат бошқарувидаги энг асосий демократик ва инсонпарварлик принципларидан биридир. Бу тамойилнинг мазмун-моҳияти шундаки, давлат органлари ва уларнинг ходимлари халқнинг манфаатлари, ҳуқуқлари ва қонуний талабларини таъминлаш учун ишлаши, уларга хизмат қилишда очиқ ва масъулиятли бўлиши шарт. Ушбу тамойилнинг амалдаги ижроси давлат органлари фаолиятида шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини янада кучайтириш ва халқ ҳамда давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси томонидан ўтказилган ўрганишлар ҳам давлат бошқаруви тизимида халқ манфаатларини устувор қилиб, халқимизга янада адолатли, сифатли ва самарали хизмат кўрсатишни йўлга қўйишдек хайрли мақсадларга хизмат қилиши шубҳасиз.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026