12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:30
Иқтисодиёт 👁 628

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИДА 26 НАФАР ФУҚАРО ДОИМИЙ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИЛДИ

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИДА 26 НАФАР ФУҚАРО ДОИМИЙ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИЛДИ

Ижтимоий фаол инсон жамият ҳаётидаги ўзгаришлар ва янгиланишларга ўзини дахлдор деб билади, қилаётган ҳар бир ишидан маъно-мазмунлар топиб яшашга интилади. Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти экспертларининг хулосаларига кўра, доимий меҳнат, ўқиш-изланиш билан банд бўлган кишиларда қариш жараёни секинлашиб, яшаш, меҳнат қилиш иштиёқи баланд бўларкан. Демак, инсон ўз ҳаётининг маълум қисмини меҳнат майдонида, яратувчанлик кайфиятида ўтказиши унинг нафақат моддий манфаатдорлиги, балки узоқ ва сермазмун ҳаёт кечиришининг бирдан-бир муҳим омили ҳисобланади. Дунёдаги барча мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам халқимизнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг доимий ва барқарор иш ўринларига эга бўлишларини таъминлашга ҳамиша энг устувор масала сифатида қаралади.

Аҳолининг бандлигини таъминлаш, янги-янги иш ўринларини яратиш, ҳар бир ишга яроқли инсоннинг интилиш ва қизиқишларини инобатга олган ҳолда, ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида маълум бир фаолият тури билан шуғулланишлари учун шароит ва имкониятлар яратиш ҳудудлардаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ходимлари зиммасидаги масъулиятли вазифалар сирасига киради. Бу борада Амударё туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга муносиб.

Бўлим ходимларининг тумандаги мавжуд корхона ва ташкилотлар масъуллари билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли тез-тез ташкил этилаётган бўш иш ўринлари ярмаркалари орқали кўплаб фуқаролар доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилиб, қизиқиш ва иқтидорларига муносиб равишда касб-корга ўқишлари учун шароит яратилиб, бандлиги таъминланмоқда.

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Амударё туман Маданият бўлими биносида бўлиб ўтган меҳнат ярмаркасида ҳам кўплаб фуқаролар иш билан таъминландилар.

Ярмаркада Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Ниятбай Нуржанов, Амударё туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов, Амударё туман прокурори ёрдамчиси Санжар Абдуллаев, Амударё тумани Адлия бўлими бошлиғи Мансур Содиқов, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчилари ҳамда бошқада ҳамкор ташкилотлар, тижорат банклари вакиллари, шунингдек, 74 нафар ишсиз фуқаролар, алимент тўловчилар, ногиронлиги бўлган шахслар, турли ОТМлар, коллеж ва техникумларнинг битирувчи ёшлари қатнашдилар.

Ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик, шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида тумандаги 58 та корхона ва ташкилотлар вакиллари 195 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Ярмаркани Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Рашид Салаев очди ва олиб борди. Ярмарка иштирокчиларига бўлим ходимлари томонидан бўш иш ўринлари ва уларга аҳолини ишга жойлаштириш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, хоҳловчиларни хорижий давлатларга ишга жойлаштириш, аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар олишлари учун барча шароитлар яратилиб, видеороликлар, баннерлар, брошюралар, реклама варақалари тақдим қилинди.

Ярмарка давомида 26 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди. Шундан 12 нафари хотин-қизлар, 8 нафари ёшлар бўлиб, 6 нафар олий таълим муассасаси битирувчисининг доимий иш билан бандлиги таъминланди. Шунингдек, 12 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитишга жалб қилинди.

Ярмарка давомида бўлим ходимлари томонидан бўш иш ўринлари, уларга аҳолини ишга жойлаштириш бўйича 21 нафар, ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича 28 нафар, хорижий давлатларда ишга жойлаштириш бўйича 22 нафар, аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш бўйича 16 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар, керакли маълумот ва тавсиялар берилди. Чет давлатларда ишлаш истагини билдирган фуқароларга ZOOM платформаси орқали тўғридан-тўғри иш берувчилар билан суҳбатларда қатнашиш имкониятлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

Аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ўзлари учун маъқул бўлган касб-корларни эгаллаб, ўзи ва оиласининг доимий даромадга эга бўлишларини таъминлаш борасидаги интилишларини қўллаб-қувватлаш, пировардида уларнинг ҳаётдан рози яшашларига кўмаклашиш борасидаги бу каби хайрли ишлар Амударё туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан янги, 2025 йилда ҳам тизимли равишда амалга оширилиши режалаштирилган.

Робия Йўлдошева

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026