12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:21
Саломатлик 👁 605

Амударё туманида Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди

Амударё туманида Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди

Тиббиёт инсон ҳаётида энг муҳим соҳалардан бири ҳисобланади. У нафақат касалликларни даволаш, балки инсон саломатлигини сақлаш, турли касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта босқичда аниқлаш орқали умумий ҳаёт сифатига сезиларли таъсир кўрсатади. Инсон организмининг мураккаблиги сабабли тиббиёт инсон ҳаётининг ҳар бир босқичида муҳим ўрин тутади. Бу соҳадаги илмий ютуқлар ва техник ривожланишлар инсониятга энг мураккаб касалликларга қарши курашиш имконини бериб келмоқда.

Тиббиётнинг аҳамияти фақатгина шахсий саломатлик билан чекланмай, балки ижтимоий аҳамиятга ҳам эга. Соғлом жамият соғлом инсонлардан иборат бўлиб, тиббиётнинг сифатли хизматлари шу жамият аъзоларининг меҳнатга лаёқатли бўлиши, узоқ ва самарали ҳаёт кечиришларига ёрдам беради. Шунга кўра, тиббиёт соҳаси давлат учун ҳам стратегик аҳамият касб этади.

Амударё тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳам аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бўйича қатор ютуқларга эришилмоқда. Туман аҳолиси салкам 210 минг нафарни ташкил этиб, аҳолининг 65,9 фоизи қишлоқларда, 34,1 фоизи эса шаҳарда яшайди. Туман тиббиёт бирлашмаси мазкур аҳолига 415 ўринли марказий шифохона ва 14 та амбулатория-поликлиника муассасалари орқали малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Оилавий поликлиникалари ва оилавий шифокорлик пунктларига бириктирилган қишлоқлар жойлашган 38 минг 680та хонадонда яшовчи 209 минг 212 нафар аҳолига  93 нафар умумий амалиёт шифокори ва 359 нафар ўрта тиббиёт ходими, шундан 212 нафар патронаж хамширалари, 93 нафар амалиётчи хамширалар, 54 нафар тиббий бригада дояси тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. 12 минг 669та хонадонда яшовчи 71 минг 366 нафар шаҳар аҳолисига эса кўп тармоқли марказий поликлиникада фаолият юритаётган жами 102 нафар шифокорлар, шундан  34 нафар умумий амалиёт шифокорлари ва 183 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, шу жумладан 68 нафар патронаж ҳамширалари фидойилик билан тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Амалга оширилган тизимли ишлар натижасида 2024 йилнинг 9 ойида туман бўйича 19 минг 403 нафар бемор даволанган. Хўжалик ҳисобидаги пуллик сервис хизмат кўрсатиш реабилитация бўлими 36 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2024 йил 9 ой давомида 1 минг 248 нафар бемор даволаниб, саломатлигини тиклашга муваффақ бўлган.

Тез тиббий ёрдам хизматига ўтган 9 ой давомида жами 41 минг 951та мурожаат келиб тушган. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилган. Жами 74 минг 206 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилган бўлиб, 23,2 фоиз болаларда касалликлар аниқланган ва даволаш чоралари кўрилган. Шунингдек, 9 ой мобайнида 22 минг 77 нафар бола эмланган.

Туман бўйича ногиронликка эга шахслар сони 6 минг 184 нафарни ташкил қилиб, скрининг текширувлари орқали 17 минг 714 нафар беморда турли касалликлар аниқланган. Шу жумладан, 545 нафар ўсмир қизларда касалликлар аниқланиб, улар соғломлаштирилган.

Бир сўз билан айтганда, туман тиббиёт бирлашмаси жамоаси демографик кўрсаткичларни яхшилаш, касалликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш йўналишида самарали ишлар олиб бормоқда. Бу эса кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг янада такомиллаштирилиши, аҳоли саломатлигини янада яхшилашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Мана шундай фидойи ва жонкуяр тиббиёт ходимлари ҳар қанча эътибор ва эъзозга лойиқ. Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган касб байрамларида уларга алоҳида ҳермат-эҳтиром кўрсатилиб, хизматлари эътироф этилади. Жорий йилги тиббиёт ходимлари касб байрами Амударё туманида ҳам кенг нишонланди.

Сана муносабати билан ташкил қилинган тадбирда секторлар раҳбарлари, депутатлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, тиббиёт ходимларининг шарафли ва машаққатли фаолиятида доимо омад ёр бўлишини тиладилар.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда тиббиёт соҳасига давлат томонидан жуда катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотларнинг асосий мақсади – аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифатини яхшилаш ва уларни жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқишдан иборатдир.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда замонавий тиббиёт марказлари ва клиникалар қурилиши тезлашди. Хусусан, жойлардаги шифохона ва поликлиникалар ҳам энг янги тиббий ускуналар билан таъминланмоқда. Бу эса аҳолига ўз ҳудудларидан узоқлашмай туриб, юқори сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратмоқда.

 

Бундан ташқари, мамлакатимизда тиббиёт соҳаси учун кадрлар тайёрлашга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Тиббиёт университетлари ва ихтисослаштирилган институтлар ривожлантирилиб, уларда замонавий ўқув дастурлари асосида шифокорлар тайёрланмоқда. Шунингдек, хорижий давлатлар билан ҳамкорликда ўқиш ва малака ошириш дастурлари ташкил этилган. Бу эса маҳаллий шифокорларнинг илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни ўз амалиётида қўллаш имкониятини беради.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат дастурлари доирасида Ўзбекистонда айниқса оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, турли касалликларнинг профилактикасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, болаларни ёшлигидан скрининг текширувлари, эмлаш ва профилактик кўриклардан ўтказиш йўлга қўйилган. Бу эса келажакдаги саломатлик муаммоларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш имконини беради.

Хулоса қилиб айтганда, тиббиёт ҳар бир инсоннинг сифатли ҳаёт кечириши учун жуда катта аҳамиятга эга. Ўзбекистонда тиббиёт соҳасига қаратилаётган давлат эътибори аҳоли саломатлигини яхшилашга, касалликлардан ҳимояланишга ва узоқ умр кўришга хизмат қилади.

Байрам муносабати билан ташкил қилинган тадбир сўнгида туман тиббиёт соҳасининг фидойи жонкуярлари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Маданият бўлими хонандаларининг дилрабо куй-қўшиқлари даврага файз киритди.

Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиздаги барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклаб, халқ саломатлигини сақлашдек шарафли ишларида омад ва муваффақиятлар тилаймиз!

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026