12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:15
Адабиёт 👁 741

“ИНФОЛИБ ЎЗБЕКИСТОН – 2024” XIII МИЛЛИЙ АХБОРОТ-КУТУБХОНА ҲАФТАЛИГИНИНГ ЁПИЛИШ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛДИ

“ИНФОЛИБ ЎЗБЕКИСТОН – 2024” XIII МИЛЛИЙ АХБОРОТ-КУТУБХОНА ҲАФТАЛИГИНИНГ ЁПИЛИШ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 21-25 октябрь кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб “Инфолиб Ўзбекистон – 2024” XIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ва “Янги Ўзбекистон кутубхоналари – янги куч, янги имкониятлар, янги марралар” шиори остида ёш кутубхоначилар IV форуми бўлиб ўтди.

“Инфолиб Ўзбекистон – 2024” XIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида, белгиланган режа асосида ўтказилган турли хил адабий кечалар, давра суҳбатлари, таниқли шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, ёш китобхонлар ўртасида беллашувлар, савол-жавоб кечалари, янги китоблар тақдимотлари ва китоб тарғиботларида юзлаб китобсеварлар иштирок этишди.

Бу каби маънавий-маърифий тадбирлар Амударё туманида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилиб, туман Ахборот-кутубхона маркази ҳафталик давомида барча тоифадаги китобхонлар билан гавжум бўлди.

Ҳафталик доирасида ўтказилган фахрий устозлар, таниқли шоир ва ёзувчилар билан учрашувларда ҳозирги замон ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари, мумтоз адабиётимиз намуналаридан иборат китоблар юзасидан китобхонлар ўртасида ўзаро фикр алмашувлар, савол-жавоблар ўтказилиб, бири-биридан қизиқарли ҳикоялар, китобхонларнинг ўзлари ўқиган асарлардан олган таассуротлари тингланди. Айниқса, янги китоблар тарғиботи ва тақдимотига бағишланган тадбирлар янада қизиқарли тасссуротларга бой бўлди.

Ушбу тадбирлар орқали амударёлик китобсеварлар бугунги адабий жараён билан яқиндан танишиш билан бирга, таниқли шоир ва ёзувчиларнинг янги асарлари ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.

Жорий йилнинг 25 октябрь санасида Амударё туман ахборот-кутубхона марказида мазкур ҳафталикнинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда кўплаб ёшларнинг севимли устози, ардоқли нуроний Пардагул ҳожи она Ўрозбоева ҳамда шоира Зулфия Оллоёрова, шунингдек, амударёлик ёш, ҳаваскор шоиралар, Амударё муҳандислик техникумининг кутубхонашунослик йўналиши талаба-ёшлари иштирок этдилар.

Тадбир аввалида ёш, ҳаваскор шоира қизларнинг янги чоп этилган китоблари тақдимоти ўтказилди. Унда шоира қизлар ўзларининг илк тўпламларига киритилган шеърларнинг мазмун-моҳияти, уларни шеърият майдонига етаклаб олиб кирган омиллар, устозлари ҳақида тўлқинланиб гапириб бердилар.

Шундан сўнг шоира Зулфия Оллоёрова тадбир иштирокчиларига ўзининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида сўзлаб берди.

Фахрий устоз Пардагул ҳожи она Ўрозбоева эса ёш авлодни миллий-маънавий қадриятларга садоқат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида узоқ йиллар давомида олиб борган педагогик фаолияти хусусида ёшлар билан мароқли суҳбат қуриб, суҳбат асносида ўзининг қимматли маслаҳатларини берди. Шунингдек, онахон комил инсон бўлиш учун ҳар кимнинг шахсий кутубхонаси бўлиши зарурлиги, китоб инсонни ҳар томонлама етук шахс сифатида шакллантиришга қодир қудратли кучга эгалигини алоҳида таъкидлади.

Ёш китобхонлар Пардагул ҳожи она билан суҳбатдан катта таассуротлар олдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларги ҳожи она томонидан берилган жавоблардан миннатдор бўлганликларини изҳор этдилар.

Дарвоқе, китоб ­инсонни комилликка етаклайди, куч ва юксак салоҳият, билим беради. Билим эса қалбга зиё, нур, маънавий қувват демакдир. Айниқса, ёшларнинг бахт-у камоли осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб – инсонда Ватанга бўлган муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.

Амударё туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан “Инфолиб Ўзбекистон – 2024” XIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларнинг барчаси китобсеварлар учун чинакам илм-у зиё, нур улашиш тадбирлари сифатида ёқимли таассуротларга бой бўлди.

Роҳатой Романова, туман Ахборот-кутубхана маркази библиография хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026