12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:36
Фан ва таълим 👁 535

АСОСИЙ ФАНЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

АСОСИЙ ФАНЛАР ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 562-сонли Қарори асосида ҳар йили умумтаълим мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида асосий фанлар олимпиадаси ўтказиб келинмоқда.

Ушбу Қарор билан ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом ҳам тасдиқланган бўлиб, мазкур Низом давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларни ташкил этиш, ўтказиш, халқаро ва минтақавий олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ҳамда олимпиада ғолибларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом асосида жорий йилнинг 21 октябрь санасидан бошлаб Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳам фанлар олимпиадасига старт берилди. Мазкур тадбирни талаблар даражасида, қатъий интизом ва шаффофлик асосида ўтказиш мақсадида олимпиада ўтказиладиган 40-, 55-, 76-сонли мактаблар бинолари белгиланган фанларга мутаносиб равишда зарур жиҳозлар билан таъминланди.

Олимпиадада тумандаги 86та мактабларнинг 9-11-синфларидан таълим олаётган 2700га яқин ўқувчи иштирок этмоқда.

21 октябрь куни 55-сонли умумтаълим мактабида тарих, география, қозоқ тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти фанларидан ташкил этилган олимпиадада ушбу фанлар бўйича энг билимдон ўқувчилар ғолиблик учун куч синашдилар.

Айтиш жоизки, асосий фанлар олимпиадаси иккита гуруҳга ажратилган ҳолда ўтказилади. Нуфузли халқаро олимпиадалар учун ташкил қилинадиган фанлар мос келувчи биринчи гуруҳ математика, физика, кимё, биология, информатика ва ахборот технологиялари фанлари ҳисобланади. Қолган фанлар эса иккинчи гуруҳга киритилган. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи асосида асосий фанлар олимпиадасининг туман босқичи 21-25-октябрь кунлари ўтказилиши белгиланган.

Олимпиаданинг туман босқичининг муваффақиятли ўтказилишини таъминлаш мақсадида ўқувчилар билимини баҳолаш учун ўз фанини мукаммал биладиган, тажрибали ўқитувчилардан иборат ҳакамлар ҳайъати ҳамда 7 кишидан иборат аппеляция комиссияси фаолият олиб борди.

Якуний натижаларга кўра, 11-синф ўқувчилари ўртасида тарих фанидан 1-ўринни 65-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Зилола Сатторбергенова, 2- ва 3-ўринларни эса 28-мактабнинг 11-синф ўқувчилари Шодиёна Комилова ҳамда Феруза Умаровалар эгалладилар.

Бошқа фанлар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, улар Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда 1-, 2- ва 3-ўрин ғолиблари асосий фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олдилар.

Айни кунларда асосий фанлар олимпиадаси баҳслари белгиланган жадвал асосида, 40-, 55- ва 76-сонли умумтаълим мактабларида юқори савияда ташкил этилиб, кўтаринки руҳда, қатъий интизом ва шаффофлик асосида ўтказилмоқда. Ушбу маърифий тадбирда иштирок этаётган туманимизнинг билимдон ёшларига омад ва муваффақиятлар тилаймиз.

Равшан Баҳромов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026