12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:36
Фан ва таълим 👁 357

МЕҲР ОҒУШИДАГИ БОЛАЖОНЛАР

МЕҲР ОҒУШИДАГИ БОЛАЖОНЛАР

Касбим тақозосига кўра ҳар гал жажжи болажонлар яйраб ўсаётган мактабгача таълим ташкилотларида бўлганимда муҳтарам Президентимизнинг бир гаплари ёдимга тушади: “Биз фарзанд тарбиясини мактабгача таълим-тарбия тизимидан ва бу йўналишдаги ишларимизни янада такомиллаштиришдан бошлашимиз керак, чунки боғчада яхши тарбия олган мурғак бола келажакда энг илғор фикрли, чинакам ватанпарвар инсон бўлиб етишади, мамлакатимизга айнан ана шундай илғор фикрли янги авлодлар керак!”. Президентимиз таъбири билан айтганда, “илғор фикрли, ватанпарвар янги авлодлар” таълим-тарбияси учун эътибор бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди. Фақат бизнинг Амударё туманимизнинг ўзида сўнгги 7-8 йил ичида ўнлаб мактабгача таълим ташкилотлари қайта таъмирланиб, замон талаблари даражасида реконструкция қилинди, йиллар давомида қаровсиз ҳолатга қилиб қолган болалар муассасалари бугунги кунда наинки кўркам қиёфа касб этган, балки болажонларнинг севимли масканига айланган.

Айни пайтда Амударё туманида 52та давлат, 101та оилавий, 4та давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият олиб борувчи МТТлар мавжуд. Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалласи ҳудудида жойлашган 40-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти эса тумандаги намунали таълим-тарбия муассасаларидан бири саналади. 180 нафар кичкинтойни ўз бағрига олган мазкур муассасада ўз касбининг фидойилари бўлган 43 нафар малакали ходим меҳнат қилишади.

МТТ ҳовлисидан тортиб, муассасанинг ҳар бир хонасидаги саранжом-саришталик кўзларни қувонтиради. Ҳар бирида 30 нафар бола тарбияланаётган 6та гуруҳда ўтказиладиган таълимий ва тарбиявий машғулотларга 32 нафар малакали педагог ходим ва 17 нафар тарбиячи жалб қилинган. Ота-оналарнинг хоҳиш-истаклари, қолаверса болажонларнинг қобилият ва иқтидорларига мувофиқ инглиз ва рус тиллари, логопед ўқитувчилари томонидан боланинг тил ўрганиш қобилиятини ривожлантириш, нутқий камчиликларини бартараф этишга қаратилган машғулотлар режавий узвийлик асосида олиб борилади.

Бундан ташқари, мусиқа раҳбари ва жисмоний тарбия йўриқчиси томонидан амалга оширилаётган таълимий жараёнлар болажонларга энг завқли, қизиқарли лаҳзаларни ҳадя этаётганидан ота-оналар ҳам мамнун. Тарбиячилар ўз фаолиятларига ижодий ёндашган ҳолда машғулотлар ўтказаётгани кичкинтойларнинг қизиқишлари, машғулотлар жараёнидаги фаолликларида, айниқса, спорт залида ўтказиладиган “Қувноқ стартлар”, шахмат-шашка мусобақаларида яққол намоён бўлмоқда. Бундай мусобақаларнинг янада қизиқарли ўтказилишида 12 нафар олий маълумотли тарбиячилар масъул. Улар болажонлар билан шуғулланишдан, уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш, турфа саволларига жавоб беришдан асло чарчашмайди.

Турли байрамлар саналарида мусиқа раҳбари билан ҳамкорликда тайёрланадиган адабий-мусиқий тадбирларда тарбиячи “боғча опалар” болажонлар билан бирга рақсга тушадилар, ўзбекча, қорақалпоқча, қозоқча, туркманча, русча ва инглизча шеърлар айтишадилар, афсонавий эртак қаҳрамонлари қиёфасига киришиб болажонлар билан бирга завқланадилар. —

– Ташкилотимизда қатъий меҳнат интизомига амал қилинади, – дейди МТТ мудираси Шарифа Сейтова. – 2та мактабга тайёрлов гуруҳи, 2та катта ва 1та ўрта, 1та кичик ёшдаги болалар гуруҳлари тарбиячилари болаларни қабул қилишга барвақт келишиб, ҳар бири ўз гуруҳларидаги болаларни шахсан қабул қилиб олишади, деярли ҳар куни уларнинг саломатлиги муассаса ҳамшираси томонидан қатъий назорат қилинишига эътибор қаратишади.

2022 йилдан бошлаб муассаса “Амударё тутинув” МЧЖ томонидан аутсорсинг асосида соғлом ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланаётгани боис, болажонлар соғлом ва дуркун ўсиб, улғайишмоқда. Шунданми, муассаса тарбияланувчилари орасида гимнастикачи қизалоқлар, зеҳни ўткир шашка-шахмат спортига қизиқувчи, инглиз ва рус тилларини осон ўзлаштираётган болажонлар кўп.

МТТ ходимларининг касбий малакаларини оширишга қаратилаётган эътибор туфайли ёш тарбиячи Сурайё Бозорбоева жорий йилнинг ёз ойида ўтказилган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танловининг туман босқичида фахрли 1-, Қорақалпоғистон Республикаси босқичида эса совринли 2-ўринни эгаллади.

– Ҳар бир ходим ўз вазифасига сидқидилдан ёндашса, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилиб яшаса, ҳеч қачон ишда муаммо бўлмайди, – дейди муассаса раҳбари Шарифа Сейтова. – Мақтаниш эмас, муассасамизда муаммо йўқ ҳисоби.

Ҳақиқатдан ҳам ўзаро аҳил ва ҳамжиҳатликда фаолият олиб бораётган мазкур МТТ да барча ишлар бадастир, ота-оналар муассаса ходимларидан мамнун, фарзандларини ишонч ва ихлос билан тарбиячилар қўлига топширишади. Болажонлар эса ҳар тонг севимли “боғча опалари” ҳузурига қувонч билан кириб келишади. Чунки уларни бу масканда меҳр-муҳаббат фаришталари – гўзал ва ёрқин келажак ҳақидаги эртаклар олами ўз бағрига олади.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026