12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Сиёсат 👁 458

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 80-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 80-сессияси тўғрисида ахборот

2024 йил 12 сентябрь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 80-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокими Собир Хўжаметов, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Кенгаш раисининг ўринбосари Ғуломжон Эшниёзов очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 1-Навоий сайлов округидан депутат Гулшод Юсупова сайланди.

Кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Қудрат Абдикаликов ҳисобот берди. Ҳисоботда туманда 2024 йил ҳосили учун фермер хўжаликлари кесимида қишлоқ хўжалиги экинлари оқилона жойлаштирилганлиги, лекин баъзи фермер хўжаликлари белгиланган талабларни бузиб, сувни кўп талаб қиладиган, жойлаштиришда кўрсатилмаган шоли экинини экиш ҳолатлари кузатилаётгани таъкидланди. Ўтказилган тадбирлар давомида 24та фермер хўжаликларида жами 93 гектар майдонларга режасиз шоли экилганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидан белгиланган талабларни бузган фермер хўжаликларига тегишли тартибда чора кўриш таклифи билдирилган. Таклиф депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Кун тартибидаги навбатдаги масалалар юзасидан Амударё тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Баҳодир Эрназаров ҳисобот берди. Ҳисоботларда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан 2023 йилда Амударё тумани ҳокимлиги ва “JKВ ENERGY NUKUS GROUP” МЧЖ ўртасида тумандаги 125 та ижтимоий соҳа объектларини иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш бўйича битим тузилган. Ўтган йилги иситиш мавсуми якунларига кўра 125та объектларнинг 99тасида иситиш тизимлари модернизация қилинмагани сабабли тадбиркорнинг тегишли мажбуриятларни бажаролмаслик эҳтимоли юзага келмоқда. Шу сабабли ушбу муассасаларни давлат-хусусий шерикликдан чиқариш таклифи билдирилди.

Туман ҳокими ўринбосари шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ жамоатчиликнинг фикри асосида “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида ўтказилган танловда туманнинг Жумур овул маҳалласи ғолиб деб топилганини, шу сабабли мазкур ҳудудида 2,5 гектар ер майдонида “Яшил боғлар”ни ташкил қилиш таклифини билдирди.

Бундан ташқари, туманда “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йил иккинчи мавсумида аҳоли томонидан жами 87та ташаббуслар кўтарилиб, 81таси овоз бериш жараёнида иштирок этгани, овоз бериш натижаларига кўра 7та ташаббус ғолиб деб топилиб, умумий қиймати 9 млрд 520 миллион сўмлик ушбу ташаббусларни тасдиқлаш масаласи ҳам депутатлар эътиборига ҳавола қилинди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Фахриддин Юсупов сўзга чиқиб, 2024 йилнинг II ярмида туманни иқтисодий ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш ҳамда 2025 йилга замин яратиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тақдим этди.

Шундан сўнг Амударё тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодирбек Камолов сўзга чиқиб, маҳаллий бюджетнинг 2024 йил II чорак ҳолатига электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан умумтаълим мактабларини замонавий компьютер ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига маблағ ажратиш таклифини билдирди. Ушбу таклиф ҳам депутатлар томонидан маъқулланди.

Сессияда туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бош ҳисобчиси Абай Сағинбаев 2024 йилнинг 6 ойи давомида туман маҳаллий бюджетнинг ижроси бўйича ҳисобот берди. Ҳисоботда қайд этилганидек, ушбу даврда маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми режаси жами 30 млрд 685 млн 338 минг сўм қилиб белгиланган бўлиб, режа 31 млрд 297 млн 300 минг сўмга, яъни 611 млн 962 минг сўмга ортиғи билан бажарилган. Ҳисобот даврида маҳаллий бюджетнинг харажатлари учун жами 127 млрд 459 млн сўмдан ортиқ маблағлар сарфланган.

Сессияда шунингдек, Амударё тумани “Сув етказиб бериш” давлат муассасаси директори Шукрулло Юсупов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси учун қўшимча сув лимити ажратилгани сабабли ушбу лимитни сув истеъмолчилар ўртасида тақсимлаш ва сув лимитини янгидан тасдиқлаш бўйича таклиф билдирди.

Сессияда Амударё тумани ҳокимининг маслаҳатчиси Аширбай Қўшаев сўзга чиқиб, географик объектларнинг Давлат реестрида туманда Қипчоқ номи билан аталган иккита ҳудудий бирлик – Қипчоқ овул фуқаролар йиғини ва Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғини мавжудлиги, бу ҳолат “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонун талабларига тўғри келмаслиги сабабли тегишли ташкилотлар томонидан ушбу ҳолатни бартараф қилиш сўралганини маълум қилди. Ушбу масала Қипчоқ овул фуқаролар йиғинининг вакиллар йиғилишида муҳокама қилиниб, Қипчоқ овул фуқаролар йиғини номини “Жайҳун овул фуқаролар йиғини” деб ўзгартириш таклифи билдирилган ва бу таклиф депутатлар томонидан тасдиқланди.

Кун тартибидаги барча масалалар бўйича фаол муҳокамалардан кейин Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Ш.Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026