12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:03
Қишлоқ хўжалиги 👁 444

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси иштирокида семинар бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси иштирокида семинар бўлиб ўтди

29 август куни Амударё туманидаги “Оқ олтин” овулида 2025 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини ташкил этиш ҳамда ғўза парвариши борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан семинар бўлиб ўтди. Ҳудуддаги “Якубова Гавҳар” фермер хўжалигининг экин даласида ташкил этилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Фарҳод Эрманов, туман ҳокими Собир Хўжаметов, қўшни туманлар ҳокимлари, республика ҳамда тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари иштирок этдилар.

Семинарда ғалладан юқори ҳосил олиш мақсадида экиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш орқали экин майдонларидан самарали фойдаланиш юзасидан олдинда турган устувор вазифалар хусусида сўз юритилди. Шунингдек, семинар мобайнида меҳмонлар пахтадан мўл ҳосил олиш борасида фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишдилар.

Вазирлар Кенгашининг Раиси Фарҳод Эрманов ўз сўзида республикамиз аҳолисини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда фермер хўжаликлари иқтисодини мустаҳкамлаш мақсадида ғалладан бўшаган экин майдонларга такрорий экин экиш ишларини жадаллаштириш ҳамда улардан яхши ҳосил олиш учун тўғри парваришлаш лозимлиги, ғалла ва пахта ҳосилининг мўл бўлишида ўз вақтида амалга оширилган агротехник тадбирларнинг аҳамияти катта эканлиги, фермер хўжаликлари экин ер майдонларида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш орқали суғориш ишларини ташкил қилиш ҳам сувни тежашга, шунингдек, ҳосил мўл бўлишига хизмат қилиши хусусида сўз юритди. Фермер хўжаликлари раҳбарларига ғалла ҳамда пахта етиштириш борасида тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шу ўринда маълумот тариқасида айтиш жоизки, келгуси йил ҳосили учун тумандаги 301та фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 4800 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган. Ғалла экиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 17та отряд ташкил қилиниб, отряд раҳбарлари сифатида ҳудудий агрономлар бириктирилган. Жорий йилда ғаллани оптимал муддатларда экиш учун 71та юқори унумли сурим техникалари, 12та ғалла экиш сеялкалари, 59та чизеллар, 72та культиватор мосламалари, 51та ер тайёрлаш механизмлари, 51та ер текислагичлар, 16та ўғит сепкич ускуналар, 21та эгат олгичлардан унумли фойдаланиш режалаштирилган ва ушбу техникалар мавсум олдидан тўлиқ таъмирдан чиқарилган.

Келгуси йил ҳосили учун сифат кўрсаткичлари юқори бўлган навлар, жумладан, 1465 гектар майдонга Алексевич нави, 2436 гектар майдонга Антонина нави, 250 гектар майдонга Грут нави, 649 гектар майдонга Васса навларини экиш режалаштирилган. Бундан ташқари, жами 13 минг 900 гектар ғўза майдонларнинг 11 минг 722 гектар қисмини дефолиация қилиш режалаштирилган.

Туманда пахтадан мўл ҳосил олиш мақсадида ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2024 йил ҳосили учун 352та фермер хўжаликлари томонидан 13 минг 900 гектар майдонга чигит экилиб, сифатли парвариш қилинмоқда. Ушбу майдонларда етиштирилиши кутилаётган 48 минг 500 тонна пахта ҳосилини сотиш бўйича 6та кластерлар билан шартномалар имзоланган. Пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва уни оптимал муддатларда амалга ошириш мақсадида 310та терим отрядлари ташкил қилинди. Терим отрядларига 100-150 нафардан иборат ташаббускор гуруҳлар ҳамда маҳаллаларда тажрибали кўча фаолларидан иборат отряд раҳбарлари тайинланган. Отрядларга жами 17 минг 490 нафар теримчилар жалб қилинади.

Йиғим-терим мавсумида 347та пахта ташиш техникалари, 734та тиркамалар, 1468та автоёпқичлар, 1660та брезентлар, 620та тарозилар ишлатилиши кутилмоқда.

Семинарда кун тартибидаги масала юзасидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича ўрганилиб, таҳлил қилинди ҳамда мавжуд камчиликларни жойида бартараф қилиш юзасидан тегишли масъулларга кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026