ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ “СОҒЛОМ ҲАЁТГА ҚАДАМ ТАШЛА” ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИШДИ
Жорий йилнинг 25 мартидан 25 апрель кунларига қадар бўлган даврда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликдаги “Соғлом ҳаётга қадам ташла” оммавий информацион-профилактик ойлиги доирасида туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари саломатлик тадбирларини ташкил этишмоқда.
Шу йил 7 апрель куни Тиббиёт бирлашмасининг барча даволаш-профилактика муассасалари ходимлари томонидан "Бутунжаҳон саломатлик куни" муносабати билан инсон саломатлиги ва атроф-муҳитни асрашга қаратилган тадбирлар ўтказилди.
Туман ҳудудидаги овул ва маҳаллалар, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний фаолликни ошириш машқлари ва фаол юришнинг аҳамияти ҳақида маърузалар қилиниб, суҳбатлар ўтказилди.
"Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!" шиори остида бадантарбия машқлари ва юриш машғулотлари кўргазмали тартибда намойиш қилинди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶