12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:20
👁 3,503

МЕҲРУ МУҲАББАТГА ОШНО ОИЛА

МЕҲРУ МУҲАББАТГА ОШНО ОИЛА

МЕҲРУ МУҲАББАТГА ОШНО ОИЛА

Муҳаббат! Инсоннинг қалб ардоғига айланган бу илоҳий туйғудан ҳамиша куч, қудрат олиб яшаймиз. Ана шу қудрат, назаримизда инсонларни турли бало-қазолардан, ёмонликлардан, кулфатлардан омон олиб чиқади. Ким учундир Муҳаббат икки соҳир қалбнинг ҳаёти тимсолидир. Яна кимгадир она-Ватанга ёр эзгу туйғулар рамзидир. Нима бўлганда ҳам қалбидан ана шу илоҳий туйғу­га жой бериб, уни эъзозлаган инсон ҳаётда ўз ўрнини топиб, юксак аҳлоқий фазилатли шахс сифатида шаклланиши табиий.

- Мен айтсам, жуда баландпарвоз, китобий гапдай тую­­­­-л­и­­­­­ши мумкин, - вазмин сўз­лайди бизнинг бугунги қаҳрамонимиз Саъдулла Ўрозбоев. -Тўғриси, бизнинг оиламиз ҳақиқий, чин маънодаги муҳаббатнинг меваси. Муҳаббат деганда бир-бировга тикилиб, дил изҳорларини эшитиб ўтиришни тушунмаслик керак. Бизнинг оилада Муҳаббат - энг аввало туғишганлик меҳри, бир-бировнинг қадрига етиб яшаш, ишонч, сабр ва қаноат ҳамда бардош каби ҳислатларнинг уйғунлиги сифатида қадр­ли. Агар (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) ҳаётдан анча эрта кетган ота-онамиз биз фар­занд­ларини ана шундай эзгу туйғулар руҳида тарбиялашмаганларида билмадим, беш нафар етимчаларнинг бугунги ҳаёти қандай ҳолатда бў­лар­ди!..

Саъдулла отаси Қозоқбой ака вафот этганида эндигина 14 ёшга тўлган ўспирин эди. Уни ҳаёт жуда эрта улғайтирди. Бири-биридан кичик, тарбияга муҳтож укаларига бош бўлиб, оиланинг кам-кўсти, оғир-енгилига елка тутди. Жамоа хўжалигида калхозчи бўлиб ишловчи онасининг ёнига кириб, далага ишга чиқди: ариқ тозалаб, ғўза яганалади, чопиқ қилди, то кеч кузгача катталар билан бир сафда пахта терди. Онасидан томорқада ҳар хил полиз ва сабзавот экинлари ўстириб, парваришлашни ўрганди. Мактабни тугатгач, онасининг қистови билан Тошҳовуз шаҳридаги молия ва иқтисод техникумида ўқиб, иқтисодчи мутахассислигига эга бўлди. «Оролқишлоқсувқурилиш» идорасида 10 йил иқтисодчи вазифасида хизмат қилиб, ўзига яраша ҳурмат, эътибор топди.

Укалари улғайган сари Саъдулланинг ташвишлари ҳам улғайиб борди. Онаси билан бамаслаҳат ўз оилаларига тегишли бўлган 0,25 гектар ердаги томорқа хўжалигини ривожлантириш учун режа ишлаб чиқди. Оиланинг ўз чорвачилик хўжалигини ташкил этиб, қорамоллар туёғини кўпайтирди, паррандачиликка эътибор қаратишгани эса янада яхши бўлди. Гўшт, тухум, сут, қатиқ, қаймоғу сариёғни ўзларидан орттириб, бозорга олиб чиқишадиган бўлишди. Ҳар йили бўрдоқига боққан қорамоллари оила иқтисодини анча кўтарди. Укаси Музаффарни ўқитиб, олий маълумотли қилди. Уйлангач, энди у анча улғайишиб қолган укалари олдидаги ўзининг акалик, туғишганлик бурчини янада теранроқ ҳис қилди. Умр йўлдоши Ақлжон Саидова 1-сонли мактабда руҳшунос бўлиб ишлаш билан бирга қайнонаси Хатира опанинг ўнг қўлига айланди. Қайнона билан келин ўртасидаги ўзаро меҳр-оқибатдан хонадонга файз ёғилди. Ақлжон  қайн сингилларига меҳр қўйди, қайнонаси билан қизларнинг тарбиясига бош-қош бўлди.

Саъдулла отаси ўрнида элчи бўлиб, ўзга хонадон эшигини очди: аввал укаси Нуруллани, кейин Музаффарни уйлантиришди. Сингилларини турмушга беришди.

- Ҳар гал уйимизда тўй бўлганида ўзимни учиб-учиб толиққан қушдай сезардим, - яхши кунларни эслаб дейди Саъдулла. - Одамлар қувончдан ўй­наб-кулишса, мен чекка-чеккага чиқиб қувончимдан йиғладим. Кўз ёшимни укаларим кўрмасин, деб шундай қилардим. Билмадим, кўнглим кемтик бўлиб ўсганим учунми, ҳозир ҳам қаттиқ севинсам, кўзимга ёш қуйилиб келаверади.

Қувонч ёшлари... Саъдулла бундай қувончли кунларга етгунича озмунча меҳнат, машаққат чекдими!! Рўзғорнинг оғир юкидан елкалари яғир бўлган Саъдулла укаларини катта ҳаётга тайёрлаш, ўқитиш, уйли-жойли қилиш учун ўзини ўтга, чўққа урди. Бир оёғи ишда бўлса, бир оёғи бозорда, кўнгли эса уйда бўлди. Бахтига оилаларига келиб қўшилган келинлар - умр йўлдоши Ақлжон ҳам, келинлари Дилфузахон билан Ҳамидахонлар ҳам бири-биридан ақлли, уйим, жойим дейдиганлардан бўлиб чиқди. Учала келин худди опа-сингиллардай, бир-бирларига меҳрибон, пазанда, чевар. Учаласи ҳам ўқитувчи. Катта хонадонга оиланинг каттаси - Саъдулла билан Ақлжон бош-қош. Келинлар эса худди келишиб олишгандай Саъдуллани қайнота ўрнида «ота» дея сийлашади.

Халқимизда: «бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар» деган ғоят ибратли ҳикмат бор. Қозоқбой ота ўғил-қизларининг камолини кўролмай ҳаётдан эрта кетган, болалар ота тарбиясини кўришмаган бўлишса-да, ақлли ва доно аёл (худо раҳмат қилсин) Хатира момо ва оиланинг катта ўғли Саъдулла Ўрозбоевнинг етим гўдакларга кўрсатган меҳр ва оқибати боис, бугун бу оила Амир Темур номли овулдаги энг ибратли, саранжом-саришта, обод хонадонлардан бирига айланди.

- Афсуски, бугунги камолимизни онажоним кўрмадилар, - дейди Саъдулла.- Барибир шукур қиламан. Оиламизда ҳеч ким бир-бирига овозини кўтариб гапирмайди. Сеники, меники деган паст тушунчанинг ўзи йўқ, укаларимнинг фарзанд­лари худди ўзимники каби қадрли, бир-бирига меҳрибон.

 Азизлар, Саъдулла асло мақтанаётгани йўқ. Аслида у мақташга арзигулик катта оиланинг доно сардори, мақтанишга арзигулик ишларнинг уддасидан чиқа олган тадбирли, мулоҳазали ота. Таҳсинга лойиқ, тарбияли, интизомли инсон, укаларига бош бўлиб, ёш бошидан оталик масъулиятини зиммасига олган фидойи, меҳр-оқибатли, қалби муҳаббатга лиммо-лим тўла  ибратли Ака!

Айрим ота-оналари ҳаёт туғишганлар қила олмаган ишларни ўзининг кенгфеъллилиги, очиққўл ва очиқ кўнгиллиги билан уддалаб келаётган Саъдулла Ўрозбоевнинг хонадонида ҳамма ўз ишини билиб қилади. Оила иқтисодини кўтариш борасида барча бирдай қайғуради. Укалари ҳам, келинлари ҳам ойлик маошларини оила сардори - Саъдуллага келтириб беришсалар, бир жомадан пул бўлади!

- Яқинда оилавий даромадимиз хисобига Нурулла укамга алоҳида иморат қуриб, оиласини бўлакладик. - Мамнунлигини яширмайди Саъдулла. - Энди Музаффар укамга янги иморат қуриш ниятидамиз. Энг муҳими, аҳиллигимизга кўз тегмасин!

Баъзан қайнона-қайнотаси, овсинлари билан чиқишолмай ажрашишгача борган ёки ои­ладаги етар-етмасликдан нолиб юрадиган ёш келинларни кўрсак Саъдулла Ўрозбоевнинг ўз туғишганларига бўлган гўзал ва самимий муносабати ҳақида ўйлаймиз. Яна, Саъдулланинг: «Муҳаббат деганда бир-бирига тикилиб, дил изҳори қилиб ўтиришни тушунмаслик керак. Муҳаббат - энг авволо туғишганлик меҳри» - деган фикрлари ҳақида ўйлаймиз. Ва қайноғани қайнота ўрнида кўриб, ўқитувчилик касбларидан ортиб, то­мор­қа хўжалигида, «Ўрозбоев Алламберган» фермер хў­жалиги ҳисобидаги ижара ерида худди опа-сингиллардай, ҳамжиҳат ишлашга, оила чорвасига, паррандасига қараб, ўз ризқларини ўз қўллари билан яратишга интилиб, аҳилликда яшаётган Ақлжон, Дилфуза ва Ҳамида келинларининг ақл-у фаросатига тан берамиз. Бу оиладаги ўзига хос тарбиявий муҳитга, интизом ва саришталикка, аҳиллика ҳавас қилдим. Дилимиздан эса оила сардори - Саъдулланинг: 

- Муҳаббат - энг аввало туғишганлик меҳри! - деган фикр­лари кечди.

Ҳа азизлар, туғишганлар ўртасида меҳр-муҳаббат бўлса, хонадон обод, оила баркамол, эл-юрт, Ватан осойишта. Бор бўлсин меҳр-муҳаббат!

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА,

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ,

"Amu news” нинг махсус мухбирлари.

Суратда: Саъдулла Ўрозбоев умр йўлдоши Ақлжон, укалари, келинлари ва фарзандлари билан.  

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026