06.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
06.10.2026, 11:04
Жамият 👁 899

Истиқболга интилган ёшлар

Истиқболга интилган ёшлар

КЕЛАЖАК САРИ ДАДИЛ ҚАДАМЛАР

Инсон ҳаётида шундай кунлар бўладики, маъно-мазмуни бутун ҳаётингга татийди, келгуси ишларингга қанот бағишлайди, ўз-ўзига ишончи ортади одамнинг.

Манғит шаҳридаги 40-сонли мактабда иш бошлаганига икки йил тўлиб-тўлмай, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2018” кўрик- танловининг қуйи босқичларида ғолиб чиқиб, Тахиатош шаҳрида бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 2-ўринни эгаллаган Шерзод Аширов учун танловда қатнашган куни ана шундай – унутилмас, ойдин орзулари сари илҳомлантирувчи кун бўлиб қолди.

Аслида мураккаб фан – математикадан ўттиз, ундан ҳам ортиқ йиллар дарс бериб, меҳнатда суяги қотган тажрибали, қуйи босқичлар ғолиби бўлган 14 нафар ўқитувчилар билан соҳада янги кадр бўлган Шерзоднинг беллашишининг ўзи бир жасорат эди.

Дастлабки синов бошланди. Бу босқичда ўқитувчилар бир ярим соат давомида электрон дарс-ишланма тайёрлаши керак эди. Қуръа ташлаш асосида мавзу танланиб, барча ишга киришиб кетди.

Бу шартда Шерзод геометрия фанидан замонавий методларни қўллаган ҳолда дарс ишланмаси тайёрлади. У 11 балл тўплашга эришиб, 1-шарт натижасига кўра 6-ўринни эгаллади.

Иккинчи шартда 10 дақиқалик маъруза тайёрлаш ва уни барча иштирокчилар, ҳакамлар ҳайъати учун тақдимот ўтказиш топшириғи 20 баллик тизимда баҳоланди.

Шерзод иккинчи шартда ўзлигини, нималарга қодир эканлигини янада ёрқинроқ намоён эта олди, маърузасини тугатган вақтида нафақат рақиблари, ҳакамлар ҳам қарсак чалиб юборишди. Бу шартни ижро этиши уни иккинчи ўринга кўтарди.

Иштирокчилар сони ҳар шартга ўтишда камайиб борарди. Учинчи шарт, айниқса, ҳаяжонли бўлди. Топшириққа кўра, у шаҳардаги 21-сонли мактабда 8-синф ўқувчиларига геометрия фанидан илғор ва замонавий услублардан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда дарс ўтди. Дарси жараёнида кунлик мавзуни тушунтиргач, савол-жавоблар услубини қўллади. Ўқувчилар дарсга жуда берилиб кетишди. Ўртада худди ҳар куни таълим бериб келаётган ўзларининг устози каби илиқ муносабат юзага келди, саволларга жавоб беришда ҳеч тортиниб туришмади. Шу дақиқаларда у ўқитувчилик касбини танлаб адашмаганига қаттиқ иқрор бўлди, бутун борлиғи билан болаларга ўз фанини янада чуқурроқ ўргатишга аҳд қилди.

Шундай қилиб, охирги – 4 шартда касбига доир тест саволларига ҳам яхши жавоб бериб, Шерзод Аширов “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2018” танловида математика фанидан иккинчи ўрин соҳиби бўлди. Бу ўқитувчилик соҳасига эндигина кириб келган, кўринишидан юқори синф ўқувчиларидан деярли фарқ қилмайдиган ёш иқтидор эгаси учун катта ютуқ эди.

– Бу муваффақиятим замирида 16-сонли мактабда математика ўқитувчиси бўлиб ишлаган, момом Клара Ҳамроеванинг улкан меҳнатлари бор. Момом вақтимни беҳуда ўтказишимга йўл қўймасди. Математикага оид дарсликдан ташқари кўп китоблар олиб берар, биргаликда мисол, масалалар ечардик. Ўқитувчига ўз билимларини ёшларга чуқур ўргата олиши учун маҳорат ҳам керак, деб уқтирардилар. Хуллас, 16-сонли мактабнинг 9-синфини тугатган вақтимда математика фани ўқитувчиси бўлишга аниқ қарор қилгандим, – дейди Шерзод.

Ҳа, унинг орзуси қатъий эди. Шунинг учун ҳам мактабни тугатгач, 3-сонли Амударё академик лицейининг аниқ фанлар йўналишига ўқишга кириб, 2012 йилда имтиёзли диплом билан тугатди ва шу йили Қорақалпоқ Давлат Университетига ўқишга кирди.

Шерзод Аширов ўқитувчилик фаолиятини 2016 йилда дастлаб ўзи таълим олган 16-сонли мактабда бошлади. Кейинчалик 40-сонли мактабда дарс бера бошлади.

Унинг ўз фанини қанчалик мукаммал эгаллаганлиги ва ўқувчиларга ўргата олиш маҳорати кўп ўтмаёқ намоён бўла бошлади. Хусусан, у 2016 йил ноябрдан тренер ўқитувчи сифатида туман мактабларининг математика фани ўқитувчиларига дарс бераяпти, 2017 йилда ўқувчиси Шоҳруҳ Йўлдошев математика фанидан Билимлар беллашувида туманда биринчи ўринни эгаллади. 2018 йилда уч нафар ўқувчиси Инновацион олимпиадада иштирок этиб, 2 нафари Қорақалпоғистон Республика босқичида қатнашишди. Бундан ташқари, “Келажак” нодавлат ўқув марказидаги Шерзод репититорлик қилган гуруҳдан 20 нафар ўқувчисининг 16 нафари турли олийгоҳларга ўқишга кириб, талаба бўлишди.

– Илм – мисоли уммон. Мен ҳали устозларим тажрибаларини кўп ўрганишим лозим, деб ҳисоблайман. – дейди Шерзод ўзи ҳақида.

Шерзод Аширов бу ютуқлари билан чегараланиб қолмай, олий таълимнинг магистратура босқичида ўқиш, ҳали ўз билимларини яна ҳам ошириш ниятида.

Шундай иқтидорли, интилувчан ва фидойи ўғлонлар борлиги юртимизнинг келажаги бунданда обод ва фаровон, гўзал бўлишига ишонч уйғотади кўнглимизда.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026