06.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
06.10.2026, 12:10
Жамият 👁 1,393

ДАВЛАТ ДАСТУРИДА УЛУҒВОР РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНГАН

ДАВЛАТ ДАСТУРИДА УЛУҒВОР РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАНГАН

Президентимизнинг жорий йил 22 январдаги Фармони билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди. Дастур доирасида 37 та Қонунни ишлаб чиқиш, 142 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш, шунингдек, турли соҳаларни қамраб оладиган 52 та чора-тадбирни

амалга ошириш кўзда тутилган. Давлат дастурида “Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт”, деган қоидани рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган.

Мухбирларимиз Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, унда назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда депутатларнинг ўрни ҳақида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан бир гуруҳини суҳбатга чорлади. Демак, сўз депутатларга!

Мадамин КАЗАКОВ:

Дастурнинг 1-боби «Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари» деб номланиб, унда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат, жамоатчилик бошқаруви тизимларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Сайлов Кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхати ахборот тизимини такомиллаштириш ва «Электрон ҳукумат» тизими доирасида бутун республика бўйича жорий этиш, «Давлат хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш, давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш ва «Ягона дарча» тамойили асосида қўшимча равишда юридик шахсларга 40 турдаги, жисмоний шахсларга 19 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш шулар жумласидандир.

Дастурга мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш, «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини қабул қилиш назарда тутилмоқда.

Эндиликда нодавлат ОАВларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат фонди ташкил этилади, фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови жараёни такомиллаштирилади.

Бу каби ишлар давлат ва жамиятнинг янада тараққий этишига хизмат қилади.

***

Санобар ХЎЖАМУРОДОВА:

Дастурнинг иккинчи бобида Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш белгиланган.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш мақсадида Фуқароларнинг қийноққа солиниши ёки бошқача тарздаги қадр-қимматини камситувчи тазйиқлардан ҳимояланиш кафолатларини кучайтириш, доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, «Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилмоқда.

Маъмурий, жиноят ва фуқаролик процессуал қонунчиликни такомиллаштириш, жиноят қонунчилигини янада либераллаштириш, «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида»ги, «Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Дастурда назарда тутилган ички ишлар органларининг йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари барча ходимларини видеокамералар билан таъминлаш, фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашдаги иштирокини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш каби вазифалар жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилиши билан янада аҳамиятлидир.

Бир сўз билан айтганда, дастурнинг ушбу боби ўтган йилги Давлат дастурнинг мантиқий давоми бўлиб, давлат органларининг халқ манфаатларига хизмат қилиши, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни устувор вазифа қилиб белгилаш каби конституциявий тамойилларнинг ҳаётий ифодасидир.

***

Илҳом ПОЛВОНОВ:

Дастурнинг учинчи бўлимида иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишлари бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга эътибор қаратилган.

Жумладан, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун илғор ғоя, ноу-хаулар яратиш ва “ақлли” технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган иқтисодиётнинг янги моделига босқичма-босқич ўтиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши кўзда тутилган. Маҳаллий маҳсулотлар экспорт ҳажмини ошириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, мамлакатнинг инвестицион ва туристик жозибадорлигини ошириш, пул-кредит сиёсатини амалга ошириш ва уни ривожлантириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига ишончини кучайтириш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилади.

Мамлакат ички бозорида истеъмол товарлари ва хизматлар бўйича нархларнинг кескин ортишининг олдини олиш ҳамда бюджет даромадлари ва харажатларнинг халқ учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш ҳам кўзда тутилган.

Солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш, божхона қонунчилигини тубдан такомиллаштириш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш, ички туризмни тизимли ривожлантириш, зиёрат туризмини соҳанинг истиқболли йўналиши сифатида ривожлантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш, намунали фермер хўжаликларини сайёҳларга хизмат кўрсатишга мослаштириш кабиларга ҳам эътибор қаратилган.

Дастурда илғор хорижий давлатларнинг тажрибасига асосланган ҳолда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш белгиланган.

Дастурга мувофиқ эндиликда иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилади.

Давлат дастурида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг йўналишлари равшан белгилаб берилган. Ҳар биримизнинг уни амалга оширишда фаол бўлишимиз, давлатимиз тараққиёти ва истиқболини кафолатлайди.

***

Ширин ЯНГИБОЕВА:

Аввало, шуни айтиш керакки, Давлат дастури лойиҳаси 10-20-январь кунлари аҳоли ўртасида кенг ва атрофлича муҳокама қилинди ва бу жараён давомида фуқаролардан 4,4 мингта таклиф ва шарҳ келиб тушди, улардан Давлат дастурини такомиллаштиришда фойдаланилди.

Дастур лойиҳаси туманимизда ҳам кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилиниб, кўплаб фикр ва таклифлар билдирилгани, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида муҳим ҳужжатлар демократик асосда, халқ фикри ва хоҳиш-иродасини ўрганган ҳолда қабул қилинаётгани, олиб борилаётган давлат сиёсати ҳаётий ва халқчил эканидан далолат беради.

Президент Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг тўртинчи бўлими ижтимоий соҳани янада ривожлантиришни назарда тутади.

Жумладан, ижтимоий ҳимоя қилиш ва фуқаролар соғлигини сақлашни янада кучайтириш, ижтимоий дорихоналарнинг ривожланган тармоғини яратиш, аҳоли бандлиги ва фуқароларнинг реал даромадларини ошириш, “истеъмол саватчаси”ни аниқлаш, ижтимоий уй-жойлар қурилишини кенгайтириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирлар белгилангани халқимизга янада манзур бўлмоқда.

Дастурнинг мазкур йўналишида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, миллат генафондини янада яхшилаш, соғлом фарзандни дунёга келтириш ва тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари, Тошкент, Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида янги мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш белгиланган.

Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларини бир неча кун давомида ўтказиш белгиланди. Эндиликда тест синови жараёнида шаффофлик таъминланиб, олий таълим муассасаларига қабул квоталари 2017/2018 ўқув йилига нисбатан камида 20 фоизга оширилади.

Дастурда арзон ва сифатли уй-жойлар қуриш кўламини кенгайтириш ҳам кўзда тутилган бўлиб, 2018 йилда бундай уйларни қуриш ҳажми 1,5-2 баробар оширилади.

Давлат дастурида ифодасини топган бу каби вазифалар ижросини таъминлашда биз депутатлар ҳам фаол иштирок этиб, ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Аширбой ҚЎШАЕВ:

Мамлакатимизда сўнгги бир йил ичида инсон манфаатлари ҳамма нарсадан муҳим эканлигининг амалий исботи сифатида қабул қилинган Президент Фармонлари ва Қарорлари ҳақиқатан ҳам халқимиз ҳаётини тубдан янгилашга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Бу борада ижтимоий соҳада, айниқса, маҳаллалар кесимида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар салмоқли ўрин тутади.

Халқимиз турмуш тарзига хос бўлган диний бағрикенгликни, миллатлараро тотувлик ғояларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик Концепцияси янги таҳририни тасдиқлаш, экстремизм таҳдидларининг олдини олиш, унга қарши курашиш ва бартараф этишга қаратилган “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқишга қаратилган чора-тадбирларнинг белгиланиши ҳам бевосита халқимиз манфаатларига хизмат қилиши билан муҳим аҳамиятга эгадир.

Бундан ташқари, ахборот ресурслари ва интернет тармоқлари орқали экстремизм ва терроризмнинг жирканч ғояларини мамлакатимизда тарғиб этишнинг олдини олиш, экстремистик ғоялар таъсирига адашиб тушиб қолган ёшлар онгини ижобий томонга ўзгартириш, уларни тарбиялаш ва соғлом ҳаётга қайтариш жорий йилда доимий амалга оширишимиз лозим бўлган дастурий вазифаларимиздандир.

Туманимизда ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, туркман, рус, татар, корейс, қирғиз ва бошқа миллат вакиллари бир оила фарзандлари каби ҳамжиҳатликда яшаб, меҳнат қиладилар. Уларнинг бобомерос урф-одат ва анъаналари, маънавий қадриятларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, диний эътиқодларини қадрлаш – дўстлик ва қардошлик бурчимиз. Президентимиз айтганларидек: “Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт”, деган олтин қоида ҳар бир овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раҳбари, ҳар биримизнинг фаолиятимизда асосий мезон бўлмоғи керак. Ва яна шуни чуқур англаб етмоғимиз керакки, ҳар кунги меҳнат фаолиятимизда халқ манфаати, тинч-тотувлиги ўз аксини топмоғи шарт ва ҳар бир маҳаллада, жамоада диний ва инсоний бағрикенглик муҳитини қарор топтириш зиммамиздаги юксак масъулиятдир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026