12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Қишлоқ хўжалиги 👁 420

Томорқа хонадон хазинасига айланяпти

Томорқа хонадон хазинасига айланяпти

Азалдан меҳнаткаш, тиниб-тинчимас, ишнинг кўзини биладиган халқимиз ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишни ўрганган. Бекорчидан ҳамма безор бўлганидек, ҳамиша бирор ишнинг пайида, ҳаракатда бўлиб келган. Шу боис юртимизда дастурхонлар тўкин, хонадонлар файзли, меҳмондўстлик эса халқимизга хос фазилатга айланган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда томорқадан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳукумат ташаббуслари асосида иссиқхоналар қуриш, токзорлар барпо этиш, иқлимга мос экинлар етиштириш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Бу жараёнда кўплаб оилалар ўз томорқасидан юқори ҳосил олиб, ерни оилавий даромад манбаига айлантирмоқда.

Айниқса, бугунги кунда томорқага бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Хонадон эгалари ҳар қарич ердан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Томорқадан самарали фойдаланиш орқали доимий бандлик таъминланаётгани эса ижтимоий барқарорлик ва иқтисодий фаровонликка хизмат қилмоқда. Бу нафақат оилавий даромаднинг ортишига, балки маҳалланинг, қолаверса, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Амударё туманининг Ўзбекистон маҳалласини бу жиҳатдан намуна сифатида тилга олиш мумкин. Маҳалла аҳли томорқани шунчаки ер эмас, балки даромад ва фаровонлик манбаи сифатида қадрлашади. Миришкор деҳқонлар оила аъзолари билан ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб, ҳар қарич ерни хазинага айлантирмоқда.

Маҳаллада яшовчи Чаршамбой ота Қурбонбоев меҳнатни ҳаёт мазмунига айлантирган нуронийлардан. Чаршамбой ота турмуш ўртоғи Ўғилжон момо, фарзандлари ва неваралари билан биргаликда томорқада меҳнат қилиб, ўзгача ҳузур топади.

Пешона тери ортидан хазинага айланган 30 сотихлик томорқада тарвуз, қовун, бодринг, помидор ва бошқа экинлар етиштирилади. Хонадон боғида ҳосилга кирган ўрик, олма, шафтоли, анжир, анор ва бошқа мевали дарахтлар ҳар мавсумда оила дастурхонига файз бағишлайди.

Эрта, ўрта ва кечпишар мевалар боғни хуш манзарага айлантирган. Айниқса, узум навларининг хилма-хиллиги ҳавасингизни келтиради. “Ризамат ота”, “Келинбармоқ”, “Мерседес”, “Ҳусайни”, “Тоифи” каби сара навлардан олинган ширин ҳосил боғбон меҳрини англатади гўё.

Чаршамбой ота хонадони фақат деҳқончилик билан чекланиб қолмаган, чорвачилик ҳам йўлга қўйилган. Бу эса оилани сут маҳсулотлари билан доимий таъминлайди ва эҳтиёждан ортгани халқимиз билан баҳам кўрилади.

Хонадон турмуш тарзи ва маданиятининг кўзгусига айланган томорқада етиштирилган маҳсулотлар нафақат оила дастурхони, балки маҳаллий бозор расталарини ҳам тўлдириб турибди. Хонадондаги бундай файзли муҳит, албатта, ҳалол меҳнат самарасидир. Хонадон соҳиб ва соҳибалари ҳовлидаги хазинадан унумли фойдаланиш, бўш қолдирмаслик, ҳар қарич ерни яшнатишни инсоний бурчи деб билишади.

Ўзбекистон маҳалласидаги деҳқонлар ердан тўғри ва самарали фойдаланишнинг ёрқин намунаси, десак адашмаймиз. Миришкорлар иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда турли экинлар экиб, йилига икки-уч марта ҳосил олишга эришмоқда. Деҳқончилик, боғдорчилик ва чорвачилик соҳаларида тўпланган тажриба бугунги кунда самара бераётгани қувонарли ҳолдир.

Афсуски, баъзан томорқаси бўлса-да, ундан фойдаланмайдиган одамлар ҳам учраб туради. Ер бор жойда иш бор, меҳнат бор жойда файз ва барака бўлади. Шунинг учун ҳар бир хонадон томорқасини қадрлаши, ундан оқилона фойдаланиши ва ҳар бир қарич ерни обод қилишга интилиши зарур. Бу нафақат оила фаровонлиги, балки юрт тараққиётининг ҳам асосидир.

Агар Ўзбекистон маҳалласига йўлингиз тушса, Чаршамбой ота хонадонига албатта кириб ўтинг. Бир пиёла чой устида деҳқончилик, боғдорчилик ва томорқачиликка оид амалий билимлардан баҳраманд бўласиз, хонадон томорқасида етиштирилган сархил неъматлардан татиб кўрасиз. Эрта баҳор ёки кеч кузда борсангиз, албатта, сара навли кўчатлар ва қаламчалардан бебаҳра қолмайсиз.

Йўлга тушар эканмиз, дилдан шундай ният ўтди: нуронийларимиз кўпайсин, боғларимиз серҳосил, бозорларимиз тўла, дастурхонларимиз эса ҳамиша тўкин-сочин бўлсин!

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026