"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

Ўқувчилар кутубхонага ташриф буюришди

Мен ўзимдаги барча яхши хислатлар учун китобдан миннатдорман, - дея ёзган эди буюк файласуфлардан бири.

Дарҳақиқат китоблар маънавиятимизни юксалтирувчи, идрокимизга шуур берувчи ва бу ҳаётда бахтли-саодатли турмуш тарзимизни бунёд этишга йўл кўрсатувчи маёқдир.

Буюк сўз устаси Алишер Навоий бобомизнинг "Китобдин яхши ёр бўлмас”, деган пурмаъно сўзлари бугунги кунда ҳам ўз қадрини йўқотгани йўқ. Аксинча китоб ўқиш, уқиш аҳамиятини эслатиб туради.

Ёш авлоднинг соғлом ва маънавий баркамол бўлиб улғайишида китобларнинг ролини оширишга айни кунда ҳам улкан эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.

Жорий йилнинг 13 сентябрида мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида” қабул қилган қарори бу борадаги аҳволни тубдан яхшилаш имконини яратмоқда.

Туманимиздаги ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, бирлаштириш ва иқтидорларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган "Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти аъзолари ҳам қарор ижросини таъминлаш мақсадида кўпгина чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Амударё телевидениеси таҳририяти Олий Мажлис ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди таъсис этган танловда "Одобли бола – эл кўрки” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлган эди.

Лойиҳа режасига мувофиқ жорий йилнинг 7 декабрида 40-сонли мактаб ўқувчиларидан бир гуруҳининг ННТ қошидаги кутубхонага уюштирилган экскурсияси ҳам айнан шу мақсадга қаратилди.

Экскурсияга ўқувчиларни мактаб ёшлар етакчиси Pавшанбек Pейимов бошлаб келди. Бу ерда уларни ННТ аъзоси Дилдора Абдураҳманова мавжуд китоблар билан таништирди ва кутубхонага аъзо бўлиш, китобларни ўқиш учун олиш, қайтариш тартиб-қоидаларини ўргатди, истак билдирган ўқувчиларни кутубхонага аъзо қилди.

Қарийб 4000 турдан зиёд китоб фондига эга кутубхонага қилинган экскурсия ўқувчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

Янгиликни бўлишинг: