"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

Қонликўлда «Одам савдоси - давр муоммаси» мавзусида ёш мусаввирларнинг ўртасида кўрик танлов ўтказилди

Қонликўл тумани 19-сонли Болалар мусиқа ва маданият мактабида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши билан ҳамкорликда, ёш мусаввирлар бўлими ўқувчилари ўртасида «Одам савдоси - давр муаммоси» мавзусида кўрик танлов ўтказилди.
Кўрик танлов жараёнида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши раиси P.Қалимбетов танловнинг мазмуни ҳақида ўқувчиларга кенг турда тушунтиришлар бериб ўтди. Кўрик танлов давомида, 19-сонли мусиқа ва маданият мактаби ўқувчилари фаоллик билан иштирок этиб, 1-ўринни шу мактабнинг ёш мусаввирлар бўлими 2-синф ўқувчиси Ўмирбаев Бахтияр олишга мияссар бўлди. Ушбу мактабнинг ёш мусаввирлар бўлими 1-синф ўқувчилари Генжебаева Шахзода ва Шамуратова Динаралар 2- ва 3-ўринларни эга бўлишди.
Танлов якунида иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан «Фахрий ёрлиқ»лари билан эсдалик совғалари топширилди.
(Фото - http://ravza.uz)
Янгиликни бўлишинг: