"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

Қонликўллик ўқувчилар Хўжайли туманидаги «Меҳрибонлик уйи»дан хабар олишди

Муҳтарам Президентимизнинг «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди» деган сўзлари асносида ўринларда қатор хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда. Хайрия тадбирлари доирасида, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман бўлими ва коллежларнинг бошланғиш ташкилот етакчилари бошчилигида Қонликўл тумани коллеж ўқувчилари жорий йил 10 ноябрь куни Хўжайли туманидаги «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари меҳмони бўлди. Тадбир давомида, «Меҳрибонлик уйи» директори Сон Светлана Михайловна билан учрашиб, ўз фарзандлари каби бўлиб қолган тарбияланувчиларининг аҳволи, кун тартиби, уларга яратилган шарт-шараитлар ва тарбияланиётган болалар билан танишди.
Бу ерда болалар 18 та фан тўгаракларида билим билан касб-ҳунар сирларини ўрганиб, турли танловлар билан спорт мусобоқаларида иштирок этиб, айтишга арзигулик ютуқларга эришаётганлигини ғурур билан тилга олди. Меҳмондўст болалар ўзларининг янги дўстларига ўз ижодиётинидан қўшиқлари билан рақсларини кўрсатиб ўтди. Ўз навбатида коллеж ўқувчилари уларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида, коллеж ўқувчилари ўзларининг тайёрлаган концерти билан бугунги кундаги долзарб бўлган «Ўз болангни ўзинг асра» мавзусидаги саҳналаштирилган кўринишларини тақдим этди.
Шунингдек, коллеж ўқувчилари меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ўзларининг эсдалик совғаларини топширди.
(Фото - minjust.uz)
Янгиликни бўлишинг: