"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

Қонликўллик дизайнер Карима Матрасулиева - танлов ғолиби

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Хотин-қизларнинг кийиниш маданиятини ривожлантириш «Нафосат-2017» кўрик танловини ўтказиш ҳақида»ги низомига асосланиб, Қорақалпоғистон Pеспубликаси хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан Нукус шаҳрида биринчи марта ёш моделлер, дизайнер қизларни аниқлаш мақсадида, Есжан бақсы номидаги маданият ва санъат коллежида жорий йил 20 ноябрь куни «Нафосат-2017» кўрик танлови ўтказилди. Кўрик танлов жараёнида, Қорақалпоғистон Pеспубликаси миқёсида барча туманларнинг ёш дизайнер қизлари иштирокида, хотин-қизларнинг жамияттаги роли, етакчилик қобилияти, бетакрор гўзаллигини ўзида жамлаган, миллий қадириятларимиз асосида, мода оламида ўз қўл меҳнати ижодидан миллийлик ва замонавийликнинг уйғунлашган ҳолда барча ўринларда (уйда, кўчада, ишда, жамаотчиликда, ўқув ўринлари билан ҳар хил кечаларда) қўлай, кийиниш маданиятига жавоб берадиган кийимлар коллекциясини ривожлантириш қобилиятига эга дизайнер қизлар танлаб олинди. Кўрик танлов якунида, низом талаблари асосида, дизайнер қизлардан «Ишбилармон ва етакчи аёл» тимсоли номинацияси бўйича Қонликўл туманидан дизайнер Карима Матрасулиева кейинги Тошкент шаҳрида ўтказиладиган босқич йўлланмасини олди. «Нафосат-2017» кўрик танлови, Қорақалпоғистон Pеспубликаси «Оила илмий маркази» раҳбари З.Матвофаева, «Ҳунарманд» уюшмаси раҳбари Д.Алламбергенова ва таниқли ишбилармон, дизайнер ва ҳунарманд А.Нурумбетовалар томонидан баҳоланиб борилди.
Фото - uza.uz
Янгиликни бўлишинг: