"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

Халқаро ногиронлар кунига бағишланган тадбир

3 декабрь куни Манғит шаҳридаги "Нур” тўйхонасида Халқаро ногиронлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова ва туман ҳокими ўринбосари А.Юлдашевлар сўзга чиқишиб, жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизни байрамлари билан табрикладилар.

Тадбир давомида туман маданият бўлими санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди ва жисмоний имконияти чекланган юртдошларимизга ҳомийлар томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

Янгиликни бўлишинг: