"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

АСP ВАБОСИ – ҲАЁТ КУШАНДАСИ

Бугунги кунда бутун жаҳонда ОИВ инфекцияси инсониятнинг ҳаётига таҳдид қилаётган энг катта хавфдан биридир.

Аҳоли орасида ОИВ инфекциясини юқтирганлар ўзининг касаллигини атрофдагиларга билдирмасликни афзал кўришмоқда. Шундан келиб чиқиб, ОИВ инфекцияси билан касалланган киши зиммасига касаллик вирусини бошқа одамга қасддан юқтириш хавфи юзага келган тақдирда қонун олдида жавобгарлик масъулияти юкланади. Ваҳоланки, ОИВ инфекция-сининг юқиши, энг аввало, одамнинг хулқ-атворига боғлиқ бўлиб, бу нарса ҳар бир инсон томонидан назорат қилиниши шарт. 

ОИВ инфекцияси 3 та йўл билан  юқиши  тасдиқланган:

– ОИВ инфекцияли шахс билан жинсий алоқада бўлганда;

– парентерал йўл – яъни ОИВ мавжуд бўлган қон ва унинг компонентлари қуйилганда, аъзо ва тўқималар трансплантациясида, экстракорпорал уруғлантириш ўтказилганда, бир марта ишлатиладиган тиббий асбоб ва анжомлар қайта ишлатилганда, стерилланмаган тиббий анжомлари (гинекологик, стоматологик, жарроҳлик ва бошқалар)дан фойдаланилганда, гиёҳванд моддани кўп шахс томонидан битта шприц билан инъекция қилганда, стерилланмаган сартарош устарасидан фойдаланганда, татуаж ва персинг ишлари стерилланмаган ҳолатда ишлатилганда;

– вертикал йўл орқали – ОИВ инфекцияси онадан ҳомилага ҳомиладорлик даврида, туғиш пайтида ва эмизишда юқади.

Касалликнинг яширин даври – ОИВ инфекциясини юқтириб олгандан кейин хеч қандай клиник белгиларсиз 8-12 ҳафта, ҳатто 5-10 йилгача  давом этиши мумкин.

Ўз меъёрида ишлаб турган иммунитет тизими йиллар давомида вируснинг тажовузини босиб туради, лекин вирус вақт ўтиши билан қонда кўпайиб, аста-секин иммунитет тизимини ишдан чиқаради, бориб-бориб бу мувозанат бузилади, маълум даражага етгандан кейин ОИТС касаллиги бошланади. ОИВ инфекциясининг дастлабки клиник кўриниши гриппга  хос белгилар билан кечади. Бунда камқувватлик, иштаҳанинг пасайиши, кўп терлаш, тана ҳароратининг кўтарлиши, лимфа безлари, жигар, талоқнинг катталашуви  кузатилади. Бўғимларда оғриқ, бемор терисида ҳар хил тошмалар пайдо бўлади, йўтал ва сабабсиз ич кетиши бошланади, бу ҳол узоқ давом этади. Бемор касалликларга чалинувчан бўлиб қолади.

Касалликка чалинмасликнинг энг мақбул йўли бу – соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Ана шунда ҳар қандай юқумли касалликнинг олди олинади ва жамиятда барқарорликка эришилади.

 

Х.ЭPМАТОВА, туман ОИТС

лабораторияси мудираси.

Г.ТАЖИБОЕВА, туман ДСЭНМ

эпидемиология бўлими мудираси,олий тоифали эпидемиолог.

 

Янгиликни бўлишинг: