"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг ҚАPОPИ

"Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 24- ва 44-моддаларига асосан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига депутатликка номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги сиёсий партиялар туман Кенгашлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб туман сайлов комиссияси ҚАPОP  ҚИЛАДИ:

I. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига номзод қилиб қуйидагилар рўйхатга олинсин:

№ 1-Навоий сайлов

округи бўйича:

1. Кушаев Аширбай Балтабаевич - 1961 йилда Амударё туманида туғилган, партиясиз,  Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Амударё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, "Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман бўлинмаси раиси. Амударё тумани Навбаҳор кўчаси 12-уйда яшайди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Амударё туман Кенгаши томонидан депутатликка номзод этиб кўрсатилган.

2. Қурбанбаев Музаффар  Муротович - 1983 йилда Амударё туманида туғилган, партиясиз, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи директори.  Амударё тумани Аҳмад Яссавий кўчаси рақамсиз уйда яшайди. Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши томонидан депутатликка номзод этиб кўрсатилган.

№ 10-Тошёп сайлов

округи бўйича:

1. Бекназарова Муқаддас Норим қизи - 1978 йилда Амударё туманида туғилган, ЎзЛиДеП аъзоси,   Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Амударё туман Кенгаши раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари. Амударё тумани Кимёгарлар кўчаси 26-уйда яшайди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Амударё туман Кенгаши томонидан депутатликка номзод этиб кўрсатилган.

2. Ешчанова Насибахан  Еркабаевна - 1972 йилда Амударё туманида туғилган, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" ДП аъзоси,  Амударё тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳаваскорлик жамоалари ва ижодий тўгараклар фаолиятини ташкил этиш бўйича мутахассиси, Амударё тумани Қипчоқ кўчаси 41-уйда яшайди. Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси Амударё туман Кенгаши томонидан  депутатликка номзод этиб кўрсатилган.

II. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларига "Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ депутатликка номзод этиб рўйхатга олинган номзодларни тегишли округлар бўйича сайлов бюллетенларига (алифбо тартибида) киритиш топширилсин.

III. Ушбу қарор "Тараққиёт кўзгуси” газетасида эълон қилинсин.

Комиссия раиси: Камолов Анвар Аллаярович.

Комиссия котиби: Жуманиязов Баходир Каримбоевич.

Манғит шаҳри.

2017 йил 29 ноябрь. № 24.

Янгиликни бўлишинг: