"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

Тозалик ва озодалик партия назоратида



Ўзбекистон "Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастурида партия соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги долзарб муаммоларни ечишга қаратилган дастурларида фаол иштирок этиши белгилаб қўйилган.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Сиёсий Кенгаш Марказий аппарати томонидан "Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва муваффақиятли амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мақсади хонадонлар, маҳаллаларнинг озодлигига эришиш, айниқса, ёш авлод онгида атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш кўникмасини шакллантириш, ҳар бир ташкилот ва муассасанинг  ўз ҳудудини тоза сақлашда мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилаш орқали аҳоли саломатилиги сақлаш, шунингдек, ҳудудлар озодалиги йўлида кўнгилли иштирокчиларини кенг жалб этишдан иборат. Шунингдек, фуқароларда тозалаш-ободонлаштириш ишларига, соҳа фидойиларининг меҳнатига ва яратилган шароитларига ҳурмат, дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, белгиналмаган жойларга чиқиндилар ташланишининг олдини олишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш ва бу борада жамоатчилик фикрини шакллантириш ҳам лойиҳанинг мақсадларидан ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа режаларига мувофиқ партиянинг туман Кенгаши томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 25 ноябрь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг депутатлари Pимбой Ўрозбаев, Замира Сапарова, Илҳом Полвоновлар туманимиздаги 38-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб ҳудудининг ва ўқув биноларининг озодалиги ва тозалиги, ўқувчилар давомати, дарс ўтиш жараёни, мактабда куз-қиш мавсумини кўнгилдагидек ўтказиш йўлида яратилган шароитларни ўргандилар.

Ўтказилган ўрганиш давомида синфхоналар саранжом-саришталигини таъминлаш, дарс бошлангунча ва тугагандан кейин уни тартибга келтириш, мактаб ҳудудини ободонлаштириш ва тозаликка риоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг тасвирий санъат тўгараги ўқувчилари иштирокида 38-сонли мактабда "Тозалик йўлида бирлашайлик” мавзусида  тозалик, озодалик, орасталикни тарғиб этувчи расмлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада намойиш этилган суратлар ўқувчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

Янгиликни бўлишинг: