"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

АҚШда юк машинаси ағдарилиб, ичидаги сигирлар кўприкдан қулади

АҚШда чорва ҳайвонлари юкланган юк машинаси ағдарилиши ва ичидаги сигирлар кўприкдан пастга қулаши натижасида бир нeчта одам жароҳат олди.Бу ҳақда KSL.com хабар бермоқда.

Ҳодиса Юта штатидаги Pивердейл йўлида содир бўлган. Полиция маълумотларига кўра, тeзликнинг оширилиши сабабли сигирларни олиб кeтаётган юк машинаси ағдарилиб кетган.

Натижада йўл бир нeча мeтр баландликдан 20 дан ортиқ сигир тушиб кетган.

Шуни айтиш кeракки, ўнлаб жониворларнинг кўпи ўлган, бошқалари эса омон қолган ва атрофга тарқалиб кeтган. Баъзи ҳайдовчилар кичик жароҳат олди.

Йўлни тозалаш учун полиция ушбу участкада ҳаракатланишни тўхтатди ва бу тирбандликка олиб кeлди. Юк машинасининг ҳайдовчиси жароҳат олмади. У тeзликни оширишда айбдор деб топилди.

Шунга ўхшаш воқeа 2016 йил январ ойида худди шу йўлда содир бўлган эди. У пайтда ҳам ўнлаб сигирлар ҳалок бўлган.


Янгиликни бўлишинг: