"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

2017 йилнинг 10 ойи давомида туманнинг 5 та маҳалласида биронта ҳам жиноят содир этилмаган

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

Муҳтарам Президентимизнинг мана шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан бизнинг овулимизда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди.

Овулимиз фаоллари ва овул фуқаролар йиғини  қошида фаолият кўрсатаётган профилактика инспекторининг ҳамкорликда иш олиб бориши натижасида ҳудудимизда барча турдаги жиноятчиликлар барҳам топди.

2017 йилнинг ўтган 10 ойи давомида туманнинг 5 та маҳалласида, шу жумладан, бизнинг овулимиз ҳудудида ҳам биронта ҳам жиноят содир этилмади.

Айни кунда фуқаролар йиғинимизда ва аҳоли ўртасида Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида шу йилнинг 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилиши материаллари қизғин муҳокама этилмоқда.

Президентимиз ушбу йиғилишдаги маърузасида таъкидлаганидек, «Менинг маҳалламда бирорта ҳам жиноят содир бўлмаслиги керак»  деб яшаш ва шунга интилиш, ҳаракат қилиш барчамизнинг шиоримизга айланиши лозим. Шундагина ҳар бир хонадонда тинчлик ҳукм суради.

Ойбек ЮСУПОВ,

Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини раиси.

Янгиликни бўлишинг: