"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

Тўлқинлик спортчи – Ўзбекистон чемпиони

"Тўлқин” овулида жойлашган бизнинг туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли бокс тўгарагимизда овулнинг кўплаб спортсевар ёшлари бокс билан шуғулланиб, ўзларининг маҳоратларини оширмоқдалар. Уларнинг ичидан нуфузли халқаро мусобақаларда қатнашиб ғолиб бўлаётганлари бор, Ўзбекистон чемпионлари, Европа чемпиони етишиб чиқди.

Яқинда Жиззах шаҳрида 2002-2003 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаларида иштирок этган яна бир тарбияланувчимиз, айни кунда Нукус олимпия заҳиралари коллежи 1-босқич ўқувчиси бўлган Сардор Шомуродов ҳам ёруғ юз билан қайтди.

У мусобақада қатнашган 54 килограмм вазн тоифасидаги барча боксчилардан устун эканлигини намойиш этди ва биринчи ўринни эгаллади.

Сардорнинг эришган муваффақияти бокс тўгарагимиз машғулотларида қатнашаётган барча тарбияланувчиларни муваффақиятлар сари дадил интилишга чорламоқда.

Азимжон МУХТОPОВ,

бокс тўгараги мураббийи.

(Фото - uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: