"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8093 -3.33
  • 1 EUR = 9531.94 -77.72
  • 1 RUB = 136.86 -1.57

Қисқа сатрларда

БОЛАЛАP ИЖОДИЁТИ ФЕСТИВАЛИ

Яқинда 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ва 16-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Амударё туман Кенгаши қошидаги "Камалак” болалар ташкилоти, туман халқ таълими, маданият бўлимлари ҳамкорлигида "Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг туман босқичи ўтказилди.

6 та йўналиш бўйича 6-14 ёшли болалар ўртасида ўтказилган ушбу фестиваль кўплаб қобилиятли болаларнинг ўз иқтидорларини намойиш этишларига имконият яратиб берди.

КОНСТИТУЦИЯМИЗГА БАҒИШЛАНГАН ТАPҒИБОТ ТАДБИPИ

17 ноябрь куни Амударё академик лицейида туман прокуратураси ва ИИБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.

Амударё академик лицейи ўқувчилари иштирокида ўтказилган ушбу тадбирда туман прокурорининг катта ёрдамчиси С.Узоқберганов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, майор А.Қурбаниёзов ва академик лицейнинг ижтимоий-гуманитар фанлар йўналиши 306-гуруҳ ўқувчиси Д.Каримбоеваларнинг Конституциямиз ҳақидаги маърузалари тингланди.

БАЙPОҒИМИЗ – ҒУPУPИМИЗ

Давлатимиз рамзларидан бири бўлган Давлат байроғи қабул қилинганига бу йил 26 йил тўлади. Шу муносабат билан туманимиздаги Амударё академик лицейида "Байроғимиз – ғуруримиз” деб номланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни лицейнинг ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси Ш.Аб-дуллаев очиб берди ва иштирокчиларга Давлатимиз байроғи ўзида жуда катта маъно мужассам этганлигини таъкидлади.

Қизиқарли ўтган тадбир давомида ўқувчилар Давлат байроғи ҳақидаги билимларини янада кенгайтирдилар.

Янгиликни бўлишинг: